Latest news

12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4

Дурбек Умаралиев: "Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади" News

Дурбек Умаралиев: "Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Дурбек Умаралиев қатнашди.

"Жанговар ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун борини берди. "Қизилқум" янги мураббий қўл остида яхши жамоа шакллантирилмоқда. Бу футбол, бугун биз ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Ўйиндаги айрим вазиятлар мағлубиятга сабаб бўлди, аммо қўлимизни тушурмаймиз. Танлаган йўлимиз бор, шунга қараб олға қадам босамиз", - деди Дурбек Умаралиев. 

- "Нефтчи" жамоаси учун дастлабки 4та турда 1та ғалаба кам эмасми? 

- Албатта кам! "Нефтчи" ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш салоҳиятига эга. Мавсум шундай бошланди. Йўқотилган очколарни кейинги турларда ўрнини босишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади. 

- Ойбек Қиличев ва Ҳусниддин Ғофуров нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади? 

- Асосий таркибни рақибга қараб туздик. 

- "Нефтчи" Кубокда ҳам "Қизилқум" билан тўқнаш келади. Тақвим жамоаингиз учун оғир келмадими? 

- Йўқ, апрель ойида 6та ўйинимиз бор, учта кубок, учта Суперлигада. Нолишга ҳожат йўқ. Тақвим барча учун бир хил. 

- Илҳом Мўминжонов олдинги матбуот анжуманларида "Нефтчи" мавсумни кучли учликда тугатмоқчи эканлигини айтганди. 

- Мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Қайтариб айтаман йўқотилган очколарни кейинги турларда қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги натижа ўйинга мосми? 

- Йўқ, натижа ўйинга мос эмас. 

- "Нефтчи" мухлисларидан бугунги мағлубият учун узр сўраймиз. Фарғонадан келиб бизни қўллаб қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади. Ғалабалари ўйинларимиз олдинда.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика