Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  15

Дунёнинг энг яхши 10та таянч ярим ҳимоячиси News

Дунёнинг энг яхши 10та таянч ярим ҳимоячиси

Майдонда тинмай меҳнат қиладиган, аммо кўпинча "сояда" қолиб кетадиган футболчилар кам эмас.

Футбол олами биргина футболчи у билан ўйиндаги мувозанатни йўқотиш туфайли, таркибда кўплаб юлдузлар бўлишига қарамай, омадсизликка учраганига кўп бор гувоҳ бўлган. Энг ёрқин мисол сифатида ҳаёлга биринчи бўлиб "Реал"нинг Клод Макелеле билан хайрлашгани келаверади. Бу йўқотишдан сўнг "галактикос"нинг совринларни "тахлаб ташлаш" режаси барбод бўлганди. Ўтган вақт давомида ҳимояга яқин ҳаракат қилувчи ярим ҳимоячининг роли анча ўзгарган бўлса-да, жамоаси учун таянч вазифасини бажарувчи таянч ярим ҳимоячилари ҳамон муҳим фигуралардан бири бўлиб қолган.


10-ўрин. Рубен Невеш ("Вулверхэмптон"; Португалия)

Невеш ҳали ёш бўлишига қарамай, "Порту"дан "Вулверхэмптон"га кўчиб ўтди, лекин АПЛда йўқолиб қолмади. Бунда клубдаги "португалча муҳит" ўз ролини ўйнаган бўлса ажабмас. Икки ярим йил давомида Рубен чемпионатнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айлана олди. Нуну Эшпириту Санту шогирди хизматларига кўплаб топ клублар қизиқиб қолган: "Реал", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" рўйхатнинг бошида туришибди. Португалиялик футболчи эндигина 23 ёш эканлигини ҳисобга олсак, уни ҳали бирор-бир топ-клубда кўрсак ажабмас.


9-ўрин. Родри ("Манчестер Сити"; Испания)

Родриго Эрнандес 23 ёшда ва ҳозирнинг ўзида топ-клубда. Эътиборлиси, бу унинг фаолиятидаги иккинчи жиддий клуб: 2018 йил ёзида испаниялик "Вильярреал"дан "Атлетико"га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтди, яна бир йил ўтиб эса "Манчестер Сити" футболчи учун уч баробар кўпроқ маблағ тўлади. Родри — Хосеп Гвардиола схемаларидаги энг муҳим футболчилардан бири, АПЛ рекордларини янгилашни бошлаб улгурди, лекин ҳали ўзининг имкониятларини тўлиқ очиб бера олди деб бўлмайди: Родри ҳали анча ўса олади.


8-ўрин. Марцело Брозович ("Интер"; Хорватия)

Хорватиялик тинмай меҳнат қилиши орқали ўнликка кирди. Бу мавсум Антонио Конте қўл остида ҳаракат қиляпти ва мураббий Брозовични Пирло билан солиштирмасликни сўрамоқда. Марцело орқароқда ҳаракат қилса-да, классик таянч ярим ҳимоячи эмас. Шу билан бирга, у қайси жиҳатларда ўйинини кучайтириши кераклигини яхши билади: ҳимоявий ҳаракатларда ҳали ўз устимда кўп ишлашим керак. Синчков бўлишим лозим, мен кўпроғига қодирман. Баъзан тўпни оддий вазиятда йўқотишим бор гап, шу жиҳат устида яна ишлашим шарт.


7-ўрин. Жоржиньо ("Челси"; Италия)

Асли бразилиялик футболчи халқаро аренада Италия байроғи остида тўп тепади. "Стэмфорд Бридж"га Маурицио Сарри билан бирга келганди, аммо мураббийдан кўпроқ вақтга клубда қолди. Фрэнк Лэмпард Жоржиньони таянч ярим ҳимоячи нуқтасида ўйнаётган бўлса-да, Брозович ва Родри каби аслида яширини диспетчер вазифасини бажаради.


6-ўрин. Томас Партей ("Атлетико"; Гана)

Бу йигитнинг ўйинларини кўрар экансиз, агар у "Атлетико"да эмас бошқа бир жамоада ўйнаганда бунданда очилиб кетармиди деб ўйлаб қоласиз. Партей майдонда жуда катта кўламдаги ишни бажара олади. Устига-устак, африкалик нафақат тўпни олиб қўйишда фойдали, ҳеч бўлмаса "Ливерпуль" билан ўйинда бир неча бор дриблинг эвазига ўйинни "Атлетико" дарвозасидан узоқлаштирганди. Томас жамоа механизмнинг муҳим детали бўла олишини исботлади ва уни футболчиларга кўпроқ эркинлик тақдим этиладиган жамоада кўриш қизиқ бўларди.


5-ўрин. Фабиньо ("Ливерпуль"; Бразилия)

"Ливерпуль"га бирданига киришиб кета олмаган бўлса-да, вақт ўтиши билан рақиб ҳужумларини бузишга уста бразилиялик Юрген Клопп жамоасида ўз ўрнини топа олди. Узун оёқли Фабиньо исталган рақибга муаммо туғдира олади, Шу билан бирга, Фабиньонинг ўзи ҳам кези келса олдинга ўтиб, кучли зарба бериб қолиши мумкин. Кузда "қизиллар" "Манчестер Сити"ни мағлуб этган беллашув айнан Фабиньонинг голидан бошланганди.


4-ўрин. Серхио Бускетс ("Барселона»"; Испания)

"Барселона" ярим ҳимоячисини ортиқча таърифлаш шарт эмасдек: биз жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигасининг бир неча карра ғолиби ҳақида гапиряпмиз. Ҳа, Серхио яқинда 32 ёшга тўлади ва фаолиятидаги энг яхши ўйинларини ўтказиб бўлди. Лекин у тажриба ва ақл эвазига ҳамон энг яхшилар қаторидан жой эгалламоқда.


3-ўрин. Йозуа Киммих ("Бавария"; Германия)

Иқтидорли футболчи барча жабхада иқтидорли. Киммих ўнг қанот ҳимоясида фаолиятининг маълум вақтини ўтказди, аммо бу мавсумдан майдон марказига кўчиб ўтди. Ўйинни ўқиш қобилияти, тўп учун курашда фаол ва "Бавария" ҳужумларини бошлаб бермоқда. Тотал универсаллик, баъзан Йозуага ортиқча бош оғриқ туғдираётгандек ҳам туюлади. У бир нуқтани танлаб, бор эътиборини жамласа, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олармиди...


2-ўрин. Нголо Канте ("Челси"; Франция)

Сўнгги вақтлардаги қийинчиликларга қарамай, Канте ҳамон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Француз ҳаттоки, шу рўйхатда ҳам ажралиб тура олмоқда: у жамоа ҳужумини бошқарувчи, одатий марказий ярим ҳимоячи ҳам, ёрқин "бузувчи" ҳам эмас. Канте — чаққон ва тўп учун курашда энг яхшиларидан бири бўлиб, ўйинни жуда яхши ҳис қилади. Шу сабабли у жуда катта ҳудудни назорати остида ушлаб тура олади ва зарур паллада, керакли нуқтада пайдо бўлади. 


1-ўрин. Каземиро ("Реал"; Бразилия)

Бир қарашда йўқ жойдан пайдо бўлган супер-ўйинчи. Етти йил аввал Каземиро "Сан-Пауло"дан "Реал"га 6 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Асосан "Кастилья" таркибида майдонга тушиб, кўп ширинлик тановвул қиларди. Аммо кейин "Порту"га ижарага борди, ўз устида ишлади ва "Реал"га асосий таркиб учун курашиш мақсадида қайтди. Каземиро ажойиб сифатлар жамланмасидир: у жисмонан бақувват ва "қора меҳнат"дан қочмайди, тактик жиҳатдан ақлли, ўзининг кучли ва нисбатан кучсиз томонларини билади. Шу билан бирга, Карлосда вазиятни ҳис қилиш, сезиш қобилияти мавжуд. У "Реал"ни кўп марта қутқарган: муҳим паллаларда гол урган ва керак паллаларда голдан қутқариб қолган.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика