Latest news

16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  0 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  4 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  1 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  1 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  1 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1

Дунёда фақат 13% одам ишидан завқланади ва Патрик Шик улар қаторига кирмоқчи News

Дунёда фақат 13% одам ишидан завқланади ва Патрик Шик улар қаторига кирмоқчи

Сендан ҳаракат, мендан баракат деган нақлга амал қилаётган футболчи.

948 дақиқа, асосий таркибда 10та ўйин, 8 маротаба захирадан майдонга тушиш ва 2та гол. Мавсумнинг биринчи ярми Патрик Шик учун у қадар омадли бўлмади. Ҳужумчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Рома"дан кетмоқчи эди. Лекин раҳбарият бунга розилик билдирмади.

Шик эса уларнинг қарорини кутиб ўтирмай, ҳаракатни бошлаб юборди ва ментал мураббий ёллади. Патрик фаолиятини "қутқариш" эса унинг машҳур ҳамюрти Ян Мульфейт зиммасига юклатилди.

Мульфейт 22 йил давомида "Microsoft"да фаолият олиб борди. 1993 йилда унинг Чехиядаги филиалига бўлим бошлиғи этиб тайинланди. Кейинчалик "CEO"га кўтарилди. 2002 йилда эса EMEA (Европа, Яқин Шарқ ва Африкага жавобгар ташкилот) вице-президенти бўлади. "Microsoft"да Яннинг энг гуллаган даври деб Европа бўлимида президентлик лавозимидаги фаолиятини айтиш мумкин. 2014 йил Мульфейт тўлиқ ментал тренингларга эътиборини қаратади. "Мен инсонлар, ташкилот ва мамлакатлар ўз потенциалини очишида ёрдам бераман", — Ян Мульфейтнинг расмий сайтидаги шиори айнан шундай.

"Агар одам ўз иқтидори ҳамда устун томонларини тушуниб етса, у нафақат самаралироқ ишлай бошлайди, балки бахтлироқ ҳам бўлади. Ер юзида бор йўғи 13% инсон ўз ишидан завқланиб фаолият юритади. Қолганлар эса фақат пул учун ишлайди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, дунё 13% инсон учунгина идеал кўринишда намоён бўлмоқда", – дейди Мульфейт.

Ян мижозлари ичида Олимпия ўйинлари ғолиблари ва муваффақият қозонган артистлар ҳам бор эканлиги эътиборга лойиқ. Демак, Шикнинг ҳам ҳаёти, ҳам майдондаги ҳаракатлари ўзгаришини кутиш қолди холос.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика