Дукентда Суперлига ҳакамлари амалий машғулотларни давом эттиришмоқда
28 jun 2018 12:54
News
Дукентда Суперлига ҳакамлари амалий машғулотларни давом эттиришмоқда
Хусусан, ҳакамларнинг савиясини, касб маҳоратини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш, ўйин давомида йўл қўйиладиган хатоликларни бартараф этиш мақсадида, Дукентда Суперлигада иштирок этаётган бош ҳакам ва ҳакамлар ёрдамчилари учун ўқув-амалий семинралари давом этмоқда.
Амалий машғулотлар давомида ҳакамларнинг назарий билимларини амалиётда синаб кўриш мақсадида, учрашувлар давомида майдонда юзага келадиган вазиятлар бўйича синовлар ўтказилди. Синовлар жараёнида ҳакамларга майдонда учрайдиган бахсли ҳолатлар намойиш этилиб, уларнинг бу ҳолатларга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳамда вазият юзасидан муносабатлари имтиҳондан ўтказилди.
Дукентда ташкил этилаётган назарий ва амалий машғулотлар 30 июн кунига қадар давом этади.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments