Latest news

00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси". Таркиблар аниқ!  4 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  2 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  2 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1

Драматик кечган баҳсда ғолиб номи аниқланмади News

Драматик кечган баҳсда ғолиб номи аниқланмади

Бразилияда ўтаётган мундиал ўзининг ҳар бир ўйинлари билан футбол мухлислари қалбидан муқим жой эгалламоқда.

Жаҳон чемпионатида оддий ёки кучсиз жамоалар бўлмайди. Бу аниқ. Лекин кучли жамоаларнинг бир қатор кутилмаган натижалари ва аутсайдер ҳисобланган терма жамоаларнинг муваффақиятли ўйинлари шу қадар кўпки қайсини эътироф этишни билмайсиз. Ҳали мундиалнинг эндигина 2-тур ўйинларига якун ясалди. Олдинда энг муҳим паллалар ва ҳал қилувчи баҳслар бизни кутиб турибди.


"G" гуруҳидан ўрин олган Португалия ва АҚШ жамоалари иккинчи турда ўзаро баҳс олиб боришди. Португалия илк турда Германияга йирик ҳисобда таслиб бўлганди. АҚШ эса Гана устидан иродали ғалабани қўлга киритганди.

АҚШдан фарқли улароқ, Португалияни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирарди.  АҚШ ғалаба қозонгудек бўлса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини ҳал этарди.

Учрашув дебютидаёқ АҚШлик ҳимоячининг хатосидан Нани унумли фойдаланди ва ҳисобни очишга эришди, 0:1.

Биринчи бўлимда бироз устунликка эришган Португалия танаффусга ғолиб ҳолда чиқиб кетди.

Иккинчи тайм эса АҚШ ўйини янада кучайтирилди ва ўйиннинг 64-дақиқасига келб Жонснинг узоқдан йўллаган зарбаси тўғридан-тўғри рақиб дарвозасидан ўрин олди, 1:1.

Бу ҳисоб Португалияни қониқтирмаслиги боис, жамоа асосий эътиборни ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан ҳужумкор ярим ҳимоячи Варела туширилди. Лекин Тим Ховард дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазиятлар сони камчиликни ташкил этарди.

81- дақиқада Португалияга гол керак бўлиб турган бир вазиятда, Клинт Демпси АҚШ фойдасига гол киритди ва жамоаси ҳисобда олдинга олиб чиқди,  2:1.

Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган Португалия жамоаси бор диққат-эътиборини яна олдинга қаратди. Криштиано Роналдо, Нани, Варела, Эдер каби футболчиларни АҚШ ҳимоячилари бекитиб қўя олишаётган эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кришиано Роналдо ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Варела томон узатди. Ўз "ўлжа"сини кутиб турган Варела бу вазиятда аниқ ҳаракат қилиб, боши билан тўпни Тим Ховард дарвозасига жойлаб қўйди, 2:2.

Португалия учун қониқарли натижа бўлмасада, Вареланинг ушбу голи уларни бироз бўлсада умид учқунларини олиб қолди ва мундиални эрта тарк этишларига "сўроқ" белгисини қўя олди. 


"G гуруҳининг икки етакчи жамоаси Германия ва АҚШ ҳисобида тўрттадан очко бўлса, Гана ва Португалия активида битта очко бор. Сўнгги ҳал қилувчи турда Гана ва Португалия, Германия ва АҚШ терма жамоалари куч синашишади.

Айнан шу учрашувлардан сўнг, қайси жамоа кейинги босқичга йўл олиши ойдинлашади.


ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур

АҚШ - ПОРТУГАЛИЯ 2:2
Манаус. “Амазония” стадиони.
Бош ҳакам
: Нестор Питана (Аргентина)

Голлар
: Нани (5), Жонс (64), Демпси (81), Варела (90)

АҚШ: Ховард, Брэдли, Беслер, Бисли, Демпси (Вондоловски, 88), Бедоя (Йедлин, 72), Жонс, Бекерман, Зуси (Гонзалес, 90), Камерун, Жонсон.

Португалия: Бето, Бруно Алвеш, Велозо, Роналдо, Моутиньо, Коста, Мейрелеш (Варела, 69), Нани, Алмейда (Карвальо, 46), Перейра, Поштига (Эдер, 16).

Огоҳлантириш
: Жонс (76)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика