Latest news

16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  0 16:05Про лига. "ФарДУ" – "Арал" билан, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  7 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  1 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  11 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  2

Драган Черан, Ўткир Юсупов ёхуд 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхшиси бўлган 14 футболчи (1-қисм) News

Драган Черан, Ўткир Юсупов ёхуд 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхшиси бўлган 14 футболчи (1-қисм)

2021 йил ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Янги йил кириб келишига эса бир неча дақиқалар қолди.

Байрам арафасида сиз азизларни зериктириб қўймаслик мақсадида яна бир мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Қуйида 2021 йилда ўз жамоасининг энг яхши футболчиси бўлганларнинг  келтириб ўтамиз. Албатта бу бизнинг фикримиз. Ҳар кимнинг қараши турлича. 

"Пахтакор": Драган Черан

2021 йилдаги статистикаси: 23та ўйин, 16та гол, 4та ассист

Совринлари: Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби, Суперлигада чемпионлик, 2021 йилги Суперлига рамзий терма жамоасидан жой олди 

Буни қарангки 2021 йилда ҳам Драган Черан аввалги мавсумларда бўлгани каби жамоасининг етакчиси бўла олди. Суперлигада эса қаторасига учинчи бор тўпурарлик ҳислатини намойиш қилди. Сербиялик футболчи "Пахтакор"нинг муҳим фигураларидан бири ҳисобланади. Жамоа ўйини айнан унинг атрофида қурилади, десак муболаға бўлмайди. У майдонга тушмаган аксарият ўйинларда жамоаси мағлубиятга учради. Ўзбекистон кубоги финали бунга яққол мисол, дея оламиз. 

Давогарлар: Фаррух Сайфиев, Хожимат Эркинов

"Сўғдиёна": Шохруз Норхонов 

2021 йилдаги статистикаси: 25та ўйин, 10та гол, 3та ассист

Совринлари: Суперлигада кумуш медал соҳиби, 2021 йилги Суперлига рамзий терма жамоасига киритилди

Мавсум давомида Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоасининг намойиш қилган ўйини кўп танқидга учради. Лекин якунда унинг шогирдлари  барчага бунинг нотўғри эканлигини кумуш медал билан исботлай олишди. Бу йил жиззахликлар кўп гол уришмади, асосий эътиборни натижага қаратишди. Жамоанинг Суперлигадаги 28та голидан 10тасига хужумчи Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Шунингдек 3та голга ассистентликни амалга оширди. Демак "Сўғдиёна"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шохруз Норхонов.

Давогарлар: Милан Митрович, Лука Чермель


АГМК: Санжар Турсунов

2021 йилдаги статистикаси: 25та ўйин, 5та гол, 1та ассист

Совринлари: Суперлигада бронза медель соҳиби, йил рамзий терма жамоаси аъзоси

Гапнинг очиғи АГМК жамоасида айнан 2021 йилда ҳеч ким ажралиб тургани йўқ. Миржалол Қосимов қўл остида иккита тенг кучли таркиб шаклланган. Жамоада барча бир-бирини ўрнини тўлдиришга қодир. Шунга қарамай нисбатан номзод сифатида Санжар Турсуновни танладик. Майдон марказида етакчиликни қўлига олган, хужумларни бошлашда фаоллик кўрсатган ярим ҳимоячи йил якунидаги тақдирлаш маросимида жорий йилнинг рамзий терма жамоасига жалб қилинди. Статистикаси эса юқорида кўрсатилган. 

Давогарлар: йўқ

"Насаф": Хусайн Норчаев

2021 йилдаги статистикаси: 26та ўйин, 13та гол, 2та ассист 

Совринлари: Ўзбекистон кубоги соҳиби, Суперлиганинг энг яхши футболчиси, "ёш юлдуз" соврини, ОФК кубоги тўпурари

Сўзсиз "Насаф"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси Хусайин Норчаев бўлди. Бунга эса тепада келтирилган фактларнинг ўзи етарли, деб биламиз. 2020 йилда катта футболда дебют қилган хужумчи орадан бир йил ўтиб шундай катта ютуқларга эришди. Ўйлаймизки, у бу билан тўхтаб қолмайди ва ўсишда давом этади. 

Давогарлар: Марко Станоевич, Шерзод Насруллаев

"Бунёдкор": Хуршид Ғиёсов

2021 йилдаги статистикаси: 25та ўйин, 9та гол, 4та ассист

Сўнгги йилларда қанотда етакчиликни қўлига олаётган Хуршид Ғиёсов бу мавсумда "Бунёдкор"нинг энг яхши футболчиси бўла олди. Агарда Фаррух Икромов мавсум ўртасида жароҳат олмаганида, балки уни эътироф қилаётган бўлишимиз мумкин эди. Икки қанотда, зарур паллада ҳужум чизиғида ҳам шай ҳолатда бўладиган ярим ҳимоячи эндиликда АГМК сафини тўлдириши кутилмоқда. 

Давогарлар: Лутфулла Тўраев, Фаррух Икромов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов

2021 йилдаги статистикаси: 26та учрашув, 12та қуруқ ўйин

Суперлига-2021 рамзий терма жамоасига киритилди

Ўткир Юсупов бу мавсумда "Навбаҳор"нинг ҳақиқий қалқонига айланди, десак янглишмаймиз. Аксарият баҳсларда у жамоасини ўта муқаррар голлардан қутқариб қолди. У бунда "Сўғдиёна" посбони Милан Митрович билан деярли бир хил натижа қайд этди (19та учрашув, 12та қуруқ баҳс). Қилган меҳнатлари эса самарасиз кетмади, кўпчилик кутганидек Сречко Катанец уни октябрь ва ноябрь ойидаги йиғинларга таклиф қилди. Грузия билан баҳсда эса асосий таркибда ишонч билдирди. Ўткир Юсупов терма жамоанинг Япония билан ўйинига ҳам жалб этилди. 

"Локомотив": Азиз Амонов

2021 йилги статистикаси: 26та ўйин, 8та гол, 4та ассист

Суперлига-2021 рамзий терма жамоасига киритилди

Микаэль Секейра "Локомотив"даги бир мавсумлик фаолияти давомида бизга Азиз Амоновни қайта кашф қилиб берди. Аслида ушбу футболчини аввалдан бери яхши биламиз. Лекин бу қадар ёрқин тўп тепганини эслай олмаймиз. Фикримизча ўзи учун ҳам бу йил яхши мавсум ўтказди. Терма жамоа мураббийларининг назарига тушди. Якунда Суперлиганинг рамзий терма жамоасидан ўрин эгаллади. 

Давогарлар: Диёр Туропов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов


Сизнинг фикрингиз қандай? Тез фурсатларда мақоламизнинг иккинчи қисмини мутолаа қиласиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика