Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди» News

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди»

«Олимпик» — «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Достон Турсунов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ойин кескин курашларга бой ўтди. Рақибимиз чемпионлик учун курашаётган жамоалардан ҳисобланади. Улар асосан яккакурашларга асосланган футбол кўрсатишади. Уларни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Улар асосан узун узатмалар орқали ҳаракат қилишади. Режаларини амалга оширмасликка ҳаракат қилдик. Ўйин бизнинг назоратимизда ўтди ва биз ушбу баҳсда ғалаба қозондик»,-деди Достон Турсунов.

Достон Турсунов ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ўйнади. Бу сиз учун қанчалик қийинчилик туғдирди?

Бугун биз асосан ҳужум қилдик. Шу сабабли ҳам кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдим. Ҳозирги замонавий футболда қанот ҳимоячилари кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади ва биз ҳам шунга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳаммага манзур бўлаётган жамоа 17 та турдан сўнг турнир жадвалида 22 очко билан 7 ўринда кетмоқда. Бу жамоага янада тепароқда бўлиши учун нималар етишмади?

Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди. “Олимпик” жамоаси илк бор Суперлигада иштирок этмоқда, шу сабабли бўлса керак бизга озгина тажриба етишмаяпти. Кўп ўйинларда ғалаба қозонсак бўларди. Кўпроқ дуранг ўйнади ва кўплаб очколарни йўқотдик. Чемпионат давомида янада яхши ҳаракат қилиб, тепароқда бўлишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика