Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Достон Турсунов: “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш этади” News

Достон Турсунов: “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш этади”

Тошкентда бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Нефтчи" баҳсидан сўнг фарғоналиклар ҳимоячиси Достонбек Турсунов клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

Ҳимоячи тошкентликларга қарши беллашув борасида гапирар экан, яқин кунларда бошланадиган иккинчи даврадаги мақсад ва вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

– “Бунёдкор”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида яхши ҳаракатландик“,-деб гап бошлади Турсунов.  Афсуски, тўлиқ ўйин давомида мана шундай бўлмади. Хатолар кузатилди. Голлар рақибни кучли маҳорати ёки босими натижасида юзага келмади, балки ўзимизнинг  камчиликларимиз сабабли кетма-кет гол ўтказиб юбордик. Жамоа деярли янгиланган, шу боис илк баҳсда бир-биримизни тушуниш қийин бўлди. Бу вақтинча ҳолат. Секин-аста жамоа жипслашиб боради. Умуман олганда ўйин менга ёқди. Тошкентликларга етарли муаммо туғдира олдик, баҳсни назорат қилдик, кетма-кет хавфли ҳужумларни амалга оширдик. Очиғи, камида 3 гол уришимиз мумкин эди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга кўп панд берди. Бу “Нефтчи”нинг энг яхши ўйини эмас. Биз ҳали чемпионат давомида янада кучлироқ футбол кўрсатамиз.

“Бунёдкор” жамоаси? Ҳа, улар ҳақида фикрим ижобий ҳисобланади. Лекин биздан яққол кучли жамоа эмас.

Маълум вақтдан сўнг яна “Нефтчи”га қайтдим. Бу жамоа мен учун жуда ҳам қадрдон саналади. Очиғи, Фарғонага қайтишим осон кечмади. Вадим Абрамов жамоасидан таклиф ҳар қандай футболчи учун ёқимли туюлса керак. Ўзимда ҳам “Нефтчи”дан ўйнаш учун хохиш бор эди. Ҳозир бизни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз умуман “Нефтчи”га мос эмас. Бу клуб ҳақида барча яхши билади. Бизни иккинчи давра кутмоқда. Вазиятни ўнглаш, жамоани 15-ўриндан олиб чиқиб кетиш учун бор кучимизни берамиз. Мавсум сўнггига бориб дастлабки олтитаталикда бўлишни истардик.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика