Latest news

16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  1 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  5 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  5 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  17 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди” News

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди”

“Нефтчи”нинг олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларидан бири бўлган Достон Турсунов янги йил олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Якунига етиб бораётган йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, шахсан мен учун омадли кечди. Клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган эрсамда, ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати ва кичик мундиалда иштирок этиб қайтдим. Ўйлайманки бу ҳар бир футболчининг орзуси. Бундан жуда хурсандман. Қолаверса 2015 йилда янги ташкил этилган олимпия терма жамоасига ҳам чақирув ола бошладим. Келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса бўлажак нуфузли чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишга харакат қиламан.

- Ўзингизга яхши маълум Фарғонанинг Олтиариқ туманида таваллуд топганман. Ҳар гал янги йилни уйда, оиладагилар билан кутиб оламиз. Соат 00:00 бўлишини кутиб ўтирардик. Бугун ҳам уйда бўламан ва юқори кайфият билан 2016 йилни қарши оламиз.

- Фурсатдан фойдаланиб, янги йил байрами муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман. 2016 йил барчамиз учун омадли ва барокатли келсин. Юртимизда тинчлик бўлаверсин. Яқинларимиз ҳамиша соғ бўлсин!

Исломбек Рустамбеков.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика