Latest news

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  0 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  14 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

Дониёр Нарзуллаев: "Илҳом Мўминжоновга ваъда бериб қўйгандим. Қаерда бўлсам ҳам "Насаф"га омад тилайман" News

Дониёр Нарзуллаев: "Илҳом Мўминжоновга ваъда бериб қўйгандим. Қаерда бўлсам ҳам "Насаф"га омад тилайман"

Ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқиб Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" таркибини кучайтиришга қаттиқ бел боғлаган.

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига "Насаф" ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаевни қўшиб олди. Куни кеча клуб билан расман шартнома имзолаган футболчи билан алоқага чиқиб бу борадаги фикрларини тингладик. 

- Фаолиятингизда иккинчи бор янги жамоага ўтдингиз. Бу борадаги дастлабки қадамни "Металлург" бажариб берганди. Ушбу жамоа сафида яхши ўйин намойиш қилиб келаётган эдингиз. Лекин ўтган мавсумда имконият кам берилди. "Насаф" сизга спорт формасига кириб олиш ва тикланиш вазифасини ўтаб бердими?

- Дастлаб халқимизни кириб келган 2022 йил билан табриклайман. Рақобатдан ҳеч қачон қочмаганман. "Металлург"да майдонга тушмасам ҳам машғулотларда астойдил ишладим. Давралар оралиғида жонажон жамоам "Насаф"дан таклиф тушди. Қайсидир маънода Қаршига қайтиш мен учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Спорт формамни тиклаб олдим. Бунинг учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошларим ва мухлисларга раҳмат айтаман. 

- "Нефтчи"дан таклиф айнан ким томонидан бўлди?

- Мавсум якунига етгач шахсан Илҳом Мўминжоновни ўзидан таклиф тушди. Мазкур чорлов менга маъқул келди. 

- Ушбу жамоага ўтиш катта таваккалми ёки келажакни ўйлаб қилинган ишми? 

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар келиб тушди. Уларнинг орасида "Нефтчи"ники менга қизиқ туюлди. Илҳом акани ўйин услублари маъқул келди. Бу қарорим қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини мавсум якунида билиб оламиз. Ўйлайманки "Нефтчи" билан ҳамкорлигимиз икки томон учун ҳам фойдали бўлади. 

- "Насаф" томонидан сизни олиб қолишга ҳаракат сездингизми?

- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийлар штаби ҳам мени олиб қолмоқчи бўлишди. Лекин мен Илҳом Мўминжоновга ваъда бериб қўйган эдим. Шунинг учун раҳбарият ва мураббийларга буни тўғри тушунтирдим.  Улар эса омад тилашди. Қаерда бўлсам ҳам "Насаф"га меҳрим балан бўлиб қолаверади. Жамоанинг ўйинларини кузатиб боришга ҳаракат қиламан. 

- Фарғоналиклар билан шартнома неччи йилга имзоланди?

- Ҳозирча 1 йилга мўлжалланган шартнома туздик. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса яна узайтирамиз. 

- Агарда мавсум ўртасида хориждан чорлов қабул қилсангиз, "Нефтчи" қўйиб юборадими? Шартномага бу борадаги маҳсус бандлар киритилдими?

- Агарда давралар оралиғида четдан вариант чиқиб қолса клуб барчасини ўзим ҳал қилишимга қўйиб беради. Бу мен учун катта имконият. Чунки Ўзбекистонда камдан-кам жамоалар бундай имконият яратиб бера олади. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика