Latest news

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  2 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  4 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  18 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик" News

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Оқ-тепа - "Турон"(2:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Маълумот ўрнида Дониёр Исмоилов мазкур баҳсда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Қийин ўйин бўлди. Кўрдингиз, дастлабки 20 дақиқада ҳимояга ўтириб қолдик. Иккита голдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ҳужумлар уюштиришни бошладик. Биринчи бўлимда рақибнинг босимига тура олмадикми ёки кучимиз етмадими билмадим. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб ўйлайман.

Мураббийимиз кийиниш хонасида ўз маслаҳатларини ва кўрсатмаларини бердилар. Қўрқмасдан олдинга ўтишимизни, рақибдан кам жойимиз йўқлигини ва бизга ишонишларини айтдилар. Бошқа нарсаларга эътибор бермасдан ўзимизнинг ўйинни ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ўйиннинг оҳирги дақиқалари яқинлашган сари тезкорликни кучайтирдик. Босим ва ҳужумларни оширдик. Биринчи бўлимда тўпни олдинга тепиб юбориб кўп хатолар қилдик. Олдинга тепиб юборишининг фойдаси йўқ. Пас билан ҳаракат қилган мақсадга мувофиқ. Танаффусдан кейин мураббийларимизни кўрсатмаларини бажаришга, улар истаган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

"Оқ-тепа" ҳам пас ўйнайди. Узун ва қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилади. Балки, улар чарчаб қолишгандир. Биринчи бўлимда улар ғалабага муносиб ўйин кўрсатишди. Биз эса иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик",- дейди Дониёр Исмоилов.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика