Latest news

11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  4 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  13 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  31 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  5 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  95 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0

Дмитро Козаченко: "Келишилган ўйинлар" албатта бор" News

Дмитро Козаченко: "Келишилган ўйинлар" албатта бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида 2011 йилги мавсумда ҳаракат қилган украиналик тажрибали посбон Дмитро Козаченко сайтимизга интервью берди.

Ҳозирда жамоасизман. Яқиндагина  Кировограднинг "Звезда" жамоаси билан тузган шартномам якунига етди ва эркин агентга айландим. Агентим айни пайтда менга жамоа изламоқда", - дея ўз сўзларини бошлади Дмитро Козаченко.


- "Насаф"дан кетишингизни сабаби нимада бўлган?
- Ўша пайтда менга Украина премьер лигасида иштирок этаётган "Заря" клубидан яхшигина таклиф бўлган ва "Насаф" ҳам бунга розилик билдирган. Имконим бўлганида яна жон деб "Насаф"га қайтган бўлардим.

- Фаолиятингиздаги қайси даврни энг яхшиси деб биласиз?
- Менимча, Ўзбекистонда ўтган давр энг яхшиси бўлган.

- Ўзбекистон чемпионати савия ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўртта жамоа ўз олдига юқори мақсадлар қўяди ва чемпионлик учун интилади. Қолган барча жамоалар бир хил савиядаги ўртамиёна жамоалар ҳисобланишади.

- Ўзбекистон чемпионатида "келишилган ўйинлар" борлиги ҳақида кўп гап-сўзлар юрибди. Шу ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен бунақанги ўйинларда иштирок этмаганман.

- Нима деб ўйлайсиз, футболда "келишилган ўйинлар" учраб турадими?
- Бўлмасамчи, "келишилган ўйинлар" албатта бор.

- "Насаф"даги собиқ жамоадошларингиз билан алоқада бўлиб турасизми?
- Ижтимоий тармоқлар орқали улар билан гаплашиб тураман.

- "Насаф" жамоаси деганда аввало сиз нимани тушунасиз? Айтмоқчи бўлганим, Дмитро Козаченко учун "Насаф" клуби қанчалик қадрли?
- Бу клуб мен учун жуда қадрли. Футболчилик фаолиятимдаги энг муваффақиятли даврни айнан "аждарлар" сафида ўтказганман. "Насаф" жамоаси менга кўп нарса берди деб бемалол айта оламан. Қисқача тушунтирганда, бу жамоа сафида ОФК кубогини қўлга киритдим. Шунингдек, 2011 йилда клуб тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиқдик. Қўшимчасига кубок финалида ўйнадик. Аммо ўша баҳсда омадимиз келмагани боис мағлубиятга учрагандик.

- Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлса рози бўлармидингиз?
- Ўйлаб ўтирмасдан бу таклифга жон деб розилик билдирардим.

- Ўзбекистон чемпионатида Козаченкога энг кўп хавф туғдирган футболчи ким бўлган?
- Менимча, "Бунёдкор"даги Милош Трифунович.

- Одатда ўйиндан сўнг футболчилар ўзаро эсдалик учун футболкалар алмашишади. Козаченко Ўзбекистон чемпионатидаги қайси футболчининг либосини қўлга киритган?
- Ҳеч қайси. Фақат "Насаф"ни либоси бор менда.  

- Бу йили "Олтин тўп"ни қўлга киритишга кимни лойиқроқ деб ҳисоблайсиз?
- Шубҳасиз Мануэль Нойер.

- Қайси миллий чемпионатни томоша қилишни афзал деб биласиз?
- Англия премьер лигасини томоша қилиш менга маъқул.

- Дмитро Козаченконинг севимли футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоаси борми?
- Менга уч нафар футболчи, аниқроғи дарвозабонлар ёқади. Булар Нойер, Буффон ва Нестеров.  


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика