Latest news

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  15 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Дмитрий Островский: “Барчаси ўз қўлимизда, оёғимизда ва бошимизда” News

Дмитрий Островский: “Барчаси ўз қўлимизда, оёғимизда ва бошимизда”

Айни дамда, Суперлига турнир жадвалида бронза медаллари учун қизғин кураш кечмоқда.

Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси 23- турдан сўнг учинчи поғонани банд этиб турган бўлсада, бу уларга асло босиқлик бермаслиги аниқ. Боиси, “Бунёдкор” клуби ҳам ўз олдига кейинги йили осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Аммо, “қалдирғочлар”нинг сўнгги пайтларда ўйинида пасайиш юз бераётганини, хатто оддий ишқибозлар пайқашмоқда. Биз шу масалада иккинчи даврадан тошкентликлар сафини ҳимоя қилиб келаётган Дмитрий Островский билан суҳбатлашдик.

- Давра бошида жамоа ўйин жиҳатдан ва натижа кўрсатиш бобида барқарор кўрсаткич қайд этиб келаётган эди. Бироқ бари кутилмаганда орқага кета бошлади...

- Ҳозир ҳам иккинчи давра бошида қандай ўйнаётган бўлсак, шундай тўп тепяпмиз.Фақат, шунчаки оҳирги ўйинларда омадимиз келмаяпти.

- Балки, футболчиларда жисмоний томонлама толиқиш бўлаётгандир...

- Йўқ. Мураббийлар барчани учрашувларга яхши тайёрлашмоқда. “Андижон”га қарши оғир баҳс ўтказдик, ўз ўйинимизни намойиш қилиш қийин бўлди. Чунки, майдон чимининг ҳолати бунга йўл қўймади. Икки жамоа бир ҳил шароитда ўйнаганини ҳам унутмаслик лозим.



- Уй учрашувларида ҳам натижа кўнгилдагидек эмас...

- Бўлиб туради. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Барчаси ўз қўлимизда, бошимизда, оёғимизда.

- Сиз легионерсиз. Табиийки маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлишингиз керак. Бироқ, ўзингизни потенциалингизни тўлиқ намойиш этолмаяпсиз. Ўйин амалиёти ҳам кам берилмоқда. Бу сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Ҳар қандай футболчи бундай вазиятда ҳавотирга тушади. Лекин, бу менга ўз устимда ишлашга ва курашишга қўшимча мотивация беради.

- Бош мураббий билан ўртадаги алоқаларингиз қандай?

- Жуда самимий. Мураббийлар штаби ва Вадим Карленович билан алоқа зўр.Шунингдек, атрофдаги мухлисларни қўллаб қувватлашини ва ишончини ҳис қиляпман.



- Сизнинг ҳолатингиздаги айрим футболчилар жамоа билан шартномани бекор қилишади. Яни ўзаро келишмовчиликлар юзага келади. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётганингиз клубдаги келажагингизга таъсир қилмайдими?

- Албатта. Бундай вазият бўлади. Бироқ, келажакда нима бўлишини билмайман. Барчаси, оҳирги ўйин, 30-ноябрьдан сўнг ҳал бўлади. Асосий вазифа осиё чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритиш.

Дмитрий Островский Олегович
Туғилган санаси
: 15.04.1998 Москва шаҳри
Фуқаролиги: Россия
Ампуласи: ҳужумчи, ярим ҳимоячи
Тўп тепган клублари: ММФК “Мастер” Москва, “Град” Москва, “Арарат” Ереван, “Алай” Ош


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика