Latest news

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман News

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман

“Локомотив” мамлакат кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан ўйин ўтказиб, 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди.

Мазкур ўйинда “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёр Туропов 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Локо” таркибидаги дастлабки гол (лар)ини киритишга муваффақ бўлди.

Секин-аста “Локомотив” ишқибозларининг ёқимтойларидан бирига айланиб бораётган футболчи ушбу ўйин, шунингдек, олдиндаги Олий Лига 12-тур беллашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи”га қарши баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

– “Қизилқум” билан ўйинни бутун жамоамиз яхши ўтказди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни йигитлар аниқ бажара олишди ва якунда чиройли ғалабага эришдик. Ушбу ғалабага мен ҳам ўз хиссамни қўшганимдан жуда-жуда мамнунман. Айниқса, гол киритган пайтим жуда ёқимли ҳиссиётни бошдан ўтказдим. Кейинги учрашувларда ҳам “Локо”нинг ғалабаларида ўз улушим бўлишига ҳаракат қиламан.

Олдинда бизни “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилган ҳолда, мураббийларимиз ўз режаларини тузиб чиқишади. Биз эса мураббийлар кўрсатмаларини майдонда бажаришга уринамиз. Кейинги ўйинларни ҳам албатта ғалаба билан якунлашга умид қиламиз, – дейди Диёр Туропов клуб матбуот хизматига.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика