Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Диёр Мирзабоев: "Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" News

Диёр Мирзабоев: "Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Олдиндан йигитларга тушунтиргандим, бу ўйинда кўп гол урилмаслиги аниқ эди. Уларга жарима майдонимиз ичида ва атрофида имкон қадар қўполлик ишлатмаслик ҳақида тушунтиргандим. Кўрдинглар, биттагина жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик. 

Ўйинни кўриб чиқамиз, бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлди. Ўтган гал айтган фикримни қайтараман, мен бу ерга вазиятни ўзгартириш учун келганман. Гол уришда оқсаяпмиз. Ишлаймиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- "Янгиер" ўзига яраша шонли тарихига эга бўлган жамоа. Сиз бу ерга олдингизга қандай мақсадларни қўйган холда келдингиз?

- Клуб раҳбарияти мени таклиф этишган. Жамоада тажрибали футболчилар борлиги ҳақида аввалдан билардим. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба, гуруҳларга ажратилганида "Янгиер"ни кучли бешликка олиб кириш. Ҳалиям вазиятни ўнглаш мумкин, барчаси ўз қўлимизда. Ўйин борасида йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кўп сонли мухлисларимизга раҳмат.

- Аввалги матбуот анжуманида ҳжумчилар кам гол ураётгани ҳақида айтгандингиз. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Машғулотларда жиддий ишлаяпмиз. Ҳар бир ўйинга икки хил тактик услуб билан чиқаяпмиз. Вазиятга қараб тактикаларимизни ўзгартириб бораяпмиз. Тимур Усмонов ва Нодир Йўлдошевлар бўйдор футболчилар бўлгани сабабли бугун узун узатмаларга эътибор қаратдик. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди. Афсус, бугун омадимиз келмади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика