Latest news

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  16 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Диёр Имомхўжаев: "Фақат "Навбаҳор" 17:00да ўйнамайди" News

Диёр Имомхўжаев: "Фақат "Навбаҳор" 17:00да ўйнамайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фикрларига иккинчи бор жавоб берди.

Мусобақалар ўтказиш регламентидан кўчирма:

9.7. Учрашувлар қуйидаги вақтларда старт олиши мумкин:
- Суперлигада соат 18.00 дан эрта бўлмаган вақт (шанба, якшанба, байрам кунлари, шунингдек, вазиятга қараб ва ЎзПФЛ қарори билан айрим вилоятлардаги ўйинлар бундан мустасно бўлиши мумкин);
- U-21 чемпионатида соат 12.00 дан эрта бўлмаган вақт (ёз ойларида учрашувни соат 17.00 дан эрта бошлаш тақиқланади);
- Барча қолган учрашувлар вақти ЎзПФЛ томонидан белгиланган ва телерадиокомпания билан келишилган вақтда бошланади;
- Учрашувни 21.00 дан кеч бошлаш мумкин эмас.

Айрим вилоятлардаги ўйинлар деганда прожектори талабга жавоб бермайдиган стадионлар назарда тутилган. Вазиятга қараб деганда эса ҳаво ҳарорати, шом кириши ва шунга ўхшаш ҳолатлар инобатга олинган. Жорий мавсум 18 учрашув 18:00 дан эрта бошланган. Ҳозирча эътироз фақатгина "Навбаҳор" устози томонидан бўлди.

5.14. Мезбон жамоа мусобақаларнинг расмий календарь учрашуви бошлангунга қадар 20 кундан кеч бўлмаган муддатда ЎзПФЛ маъмуриятига учрашувнинг бошланиш вақти борасида таклиф бериши зарур. ЎзПФЛ учрашув вақтини телетрансляция ҳуқуқини қўлга киритган компания билан келишиб белгилайди.

Барча клубларга тақвим бир вақтда берилди, аммо ҳеч бир клубдан эътироз бўлмади, ҳатто "Навбаҳор"дан ҳам. Аммо натижа қониқарли бўлмаганидан кейин Канчельскис эътироз билдирди. Арпа уни баҳона дегани аслида шу.

Икки кун аввал "Бухоро" ва "Қизилқум" клублари ҳам 17:00 да учрашув ўтказди. Олдинда яна 6 учрашув шу вақтда ўтиши керак. "Навбаҳор"дан бошқа бирор клуб эътироз қилмади. Ўша куни "Навбаҳор"нинг рақиби ҳам айнан шу вақтда тўп сурди.

Регламентнинг 9.7 бандига қайтамиз, U-21 учрашувларини ёз ойларида 17:00 дан эрта бошлаш мумкин эмас дейилган. 21 ёшгача бўлган футболчилар, яқин-яқингача Олий лига клублари ҳам ёз ойларида 16:00 да майдонга чиққан даврлар бўлган, "Навбаҳор"нинг ёши катта мухлислари буни яхши эслашади. 21 ёшгача футболчи август ойида 17:00 да ўйнаса, аёл футболчилар шу вақтда ўйнаса, миллионлаб маош оладиган футболчи ва мураббийлар нега ўйнай олмайди?

ТТЙМИ стадиони майсаси ҳақида ОАВ қолган мутахассислардан фикр олса, тўғрироқ бўлади. Ўйинлар ўтаётган 7 стадиондан майсаси нисбатан қониқарсизи ТТЙМИ эмас, футбол ичидагилар буни жуда яхши билади.

"Пахтакор" билан ёнма-ён бораётган АГМК иштирокидаги учрашув ҳам 17:00 га қўйилган. Аммо Миржалол Қосимов бир оғиз эътироз қилгани йўқ. Менимча, ҳамма меъёрни айнан бир клуб билан солиштириш тўғри эмас. "Навбаҳор" мухлисларидан бир нарсани тўғри тушунишларини сўраймиз, натижа қила олмаган биргина мураббий сиз-у бизнинг ўртамизга фитна сочмасин, ҳар сафар футболчилар, майдонлар ва бошқаларни айблашдан тийилсин. Ва иложи бўлса мураббийлар иштирокидаги йиғилишларда қатнашиб, фикрларини аввалдан билдирсин, ғолиб чиқа олмаганидан кейин эмас", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика