Latest news

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  1 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

«Динамо»нинг икки футболчиси Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Қатарга жўнаб кетди News

«Динамо»нинг икки футболчиси Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Қатарга жўнаб кетди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу йиғинга «Динамо» асосий таркибининг икки вакили – 1996 йилда туғилган яримҳимоячиларимиз Жавоҳир Қаҳрамонов ва Абдужамол Исроиловлар таклиф этилишган.

21 март куни Қатарга жўнаб кетган футболчиларимиз 24 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Зомин»га қарши баҳсни ўтказиб юборишади. Ҳар икки футболчи «Навбаҳор»га қарши ўйин олдидан, 28 март куни клубимиз ихтиёрига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика