Latest news

18:10Ўзбекистон кубоги. Учта ўйиндан ОНЛАЙН НАТИЖА  0 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  1 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  8 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1

"Динамо"нинг дадил одими давом этади News

"Динамо"нинг дадил одими давом этади

Деярли бир ойлик танаффусдан сўнг «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида Биринчи Лига 26-тури доирасида «Зомин» жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Жамоанинг сўнгги турлардаги ўйинлари қолдирилганлиги сабаб турнир жадвалидаги рақобатчи жамоалар пешқадам билан орадаги фарқни қисқартиришга эришгандилар. Шу боис «Динамо» олдида рақибни мағлуб этишдан бошқа мақсад йўқ эди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган майдон эгалари тезкор қанотлар орқали рақиб жамоа дарвозаси олдида хавф туғдира бошлашди. Натижада ўйиннинг 12-дақиқасида ўнг қанотдаги тезкор ва фаол ўйинлари билан ажралиб турган Жонибек Кўчимов чап қанотдан узатилган тўпни жарима майдонида қабул қилиб олиб, кучли зарбаси билан ҳимоячи ва дарвозабонни доғда қолдирди, 1:0.

Ушбу голдан сўнг майдон эгаларида яна бир қатор вазиятлар бўлсада, танаффусда жамоалар кичик ҳисоб билан чиқиб кетишди. Унгача эса қанот ҳаками Алексей Николаевнинг бош билан киритган голини «офсайд» дея инобатга олмади.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси вакиллари, бўлимнинг 30-сониясидаёқ ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Қанотдан етказиб берилган тўп ҳужумчилардан ўтиб яримҳимоячи Саиджамол Давлатжонов келиб тушди, у эса ажойиб айланма зарбаси билан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга ола билди, 2:0.

Ушбу голдан кейин мезбонлар ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келишлари мумкин эди, аммо Виктор Клишин, Амиржон Сафаровларга вазиятларни голга айлантиришда омад етишмаган бўлса, Достон Ибрагимовнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат дея инобатга олинмади.

Ниҳоят, ўйин якунланишига яқин қолганда ҳисоб йирик кўриниш олди. Достон Ибрагимов жарима майдонига ёриб кириб, тўпни тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқовга узатди. Моҳир форвард эса совуққонлик билан рақиб дарвозасига ўйиндаги учинчи голни киритиб, мухлислар қувончига сабаб бўлди, 3:0.

Чемпионатдаги 20-ўйинда 18-ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйган «Динамо» 55 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб, мақсади сари дадил одимлашда давом этмоқда.

Биринчи Лига. 26-тур.

15 сентябрь (пайшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Зомин» (Зомин) – 3:0

Самарқанд, 1752 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Абдувоҳидов (Қарши) – 8,0, А. Буров (Бухоро) – 8,3, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,3, А. Аҳтамов - 9

Назоратчи: Ш. Бозоров (Наманган).

Голлар: Жонибек Кўчимов (12), Саиджамол Давлатжонов (46), Алишер Холиқов (81).

«Динамо»: Михаил Наумов, Убайдулло Набиев, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 38), Омаджон Тайлоқов (Лазиз Нуриддинов, 80), Саиджамол Давлатжонов, Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 70), Амиржон Сафаров (Алишер Холиқов, 60), Виктор Клишин (Ислом Шарипов, 75).

«Зомин»: Шерзодбек Абдураимов, Шуҳрат Садирдинов, Усмонбек Мансуров, Элдор Каримов, Умрилла Рамазонов, Шукурулло Жониқулов, Дурбек Камолов, Феруз Маҳмудов, Достонбек Тошматов, Султонбек Нурунов, Fолибжон Сарибоев.

Огоҳлантиришлар: С. Нурунов (27), F. Сарибоев («Зомин», 50).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика