Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  3 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди News

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди

Tags :  Динамо
Биринчи Лига 33-тури доирасида Андижонда «УзДонгЖу» меҳмони бўлган «Динамо» жамоасининг 24 ўйинга давом этган ғалабали серияси ниҳоясига етди.

Жамоамизнинг ғалабали ўйинлари сони 6 ой ва 6 кун давом этди.

Сўнгги марта 2-турда Ёзёвонда нурсиз дуранг қайд этиб очко йўқотган «Динамочилар» 33-турга келиб «УзДонгЖу» билан баҳсда ҳам 1:1 ҳисобидаги муросали ўйинда очко йўқотишди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Даврон Фарҳодовнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Бунга жавобан самарқандликларнинг кетма-кет ҳужумлари 76-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаевнинг йўллаган зарбаси «Динамо»нинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади, 1:1.

Жамоамизни навбатдаги баҳсда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. 26 октябрь куни «Динамо» Ҳаққулободда турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Норин» клуби меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 33-тур.

23 октябрь (якшанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:1

Андижон, 109 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,1, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,1.

Голлар: Д. Фарҳодов (8) – А. Николаев (76).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Убайдулло Набиев, 16), Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Жонибек Кўчимов (Ислом Шарипов, 51) Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев (Асомиддин Маматов, 79), Жасур Азимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 60), Амиржон Сафаров.

Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Огоҳлантиришлар: А. Абдумажидов (49), А. Комилов (56), Д. Фарҳодов (76) – У. Набиев (47).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика