Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

"Динамо"га қарши ўйинда шикастланган Жасур Яхшибоев жароҳати ҳақида гапирди News

"Динамо"га қарши ўйинда шикастланган Жасур Яхшибоев жароҳати ҳақида гапирди

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жасур Яхшибоев ғалаба таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳснинг 40-дақиқасида жароҳат олди ва алмаштирилди. Уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Ўйиндан кейин унинг ҳолати ҳақида футболчининг ўзидан фикр олдик. 

"Биз чемпионлик учун курашяпмиз, шу боис, бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Уч очкони қўлга киритиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалаба қозондик деб ўйлайман. 

Жароҳатим ҳақида бир нима дея олмайман. Энди тиббий текширувлардан ўтишим керак, шундан сўнг шифокорлар жароҳатимнинг қай даражада жиддий эканлигини аниқлаб беради.

Олдинда бешта ўйин бор. Шундай экан, қайси жамоанинг чемпион бўлиши номаълум. Биз эса барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Насаф"нинг ҳам очко йўқотишини кутамиз. Агарда улар очко йўқотмаса, чемпионлик имконияти юқори бўлади. 

Биз ҳам Суперлига, ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун бор имкониятни ишга соламиз", — деди "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда кечган баҳсда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика