Latest news

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  1 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  4 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди News

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Самарқанднинг "Динамо"сига етиб келди.

"Арслонлар" ўтган мавсум Про лигада жавлон уриб, 2-ўринни банд этди.

Қуйида Вадим Абрамов жамоаси мавсум оралиғини қандай ўтказгани, жамоадан кимлар кетгани-ю кимлар келгани, ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари ва бошқа маълумотларни тақдим этамиз. 

Таркиб ва трансферлар

"Динамо" бир қатор тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легионерлардан япониялик ярим ҳимоячи Коике Юдаи, ганалик хавбек Дэррик Менсаҳ, грузиялик ҳимоячи Антон Толордава жамоадан кетишди. Улардан ташқари маҳаллий футболчилар Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Эркин Байдуллаев ва Абдужамол Исроилов самарқанликлар сафини тарк этишди. 

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Ҳумоюнмирзо Иминов ("Бухоро");

Эммануэль Ягр ("Абдиш Ата");

Дамир Темиров ("Металлург");

Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор");

Хислат Халилов ("Сўғдиёна");

Анвар Ҳожимирзаев ("Қўқон-1912");

Санжар Шоаҳмедов ("Сўғдиёна");

Артём Сокол ("Сурхон");

Ҳусниддин Ғофуров ("Металлург");

Одилбек Абдумажидов ("Олимпик");

Ратиньо ("Магуари Атлетика").

Жамоа кетганлар ўрнини етакли даражада тўлдира олди. Масалан, жамоа тажрибали хавбек Санжар Шоаҳмедовни жалб этди. "Сурхон"да ўзини кўрсатган мудофаа вакили Артём Соколни таркибга қўшиб олди. Бундан ташқари, ҳужумкор футболчилар – Фарруҳ Икромов, Хислат Халилов, Дамир Темиров ва Ҳусниддин Ғофуров "арслонлар"ни кучайтириши аниқ.    



Шунингдек, Абрамов Про лига тўпурари бўлган наманганлик футболчи Анвар Ҳожимирзаевни жамоага чақирди. У 2023 йилги мавсум "Қўқон-1912" сафида Про лигада 20 та ўйинда 16 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилганди.

Янги мавсумда фаолияти мобайнида Бразилиянинг турли клубларида муваффақиятли ҳаракат қилган, шунингдек, 2019 йил Кореянинг “Кванчжу” жамоаси билан Кей-лига ғолибига айланган Ратиньонинг ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. Ратиньо йиғинда мураббийларда яхши таассурот қолдирди ва у билан шартнома имзоланди.



Вадим Абрамов ўтган йил охирида олинган интервьюда легионерлар ҳақидаги саволга жавоб берганди. 

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?

- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз", – деган эди у.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Динамо" жамоасининг илк йиғини Тошкентда олиб борилди.  Шундан сўнг жамоа яанварь ойида БААнинг Дубай шаҳрига йўл олди ва у ерда бир қатор ўйинлар ўтказиб қайтди. Февраль ойида жамоа Туркияда йиғин ўтказди ва у ерда ҳам бир қанча учрашувларда қатнашди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

24 декабрь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Саидмурадов (дубль), Иминов, Маликов 

26 декбрь | "Динамо" – "Нефтчи" 2:1

Голлар: Саидмурадов, Мийич

8 январь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Мийич, Ягр, Нарх, Ҳожимирзаев

8 январь | "Олимпия" – "Динамо" 0:2

Голлар: Насимов, Халилов

10 январь | "Динамо" – "Олимпия" 2:0

Голлар: Раҳматуллаев, Насимов.

14 январь | "Олимпия" – "Динамо" 1:2

Голлар: Иминов, Оқбўтаев.

18 январь | "Ростов" (Россия) – "Динамо" 4:1

Гол: Ягр.

21 январь | "Зенит" (Россия) – "Динамо" 5:1

Гол: Ҳожимирзаев.

23 январь | Қатар олимпия жамоаси – "Динамо" 0:2

Голлар: Шоаҳмедов, Ҳожимирзаев.

26 январь | "Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 2:2

Голлар: Шоаҳмедов, Шарофутдинов.

28 январь | "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 1:1

Гол: Ҳожимирзаев.

4 февраль | "Локомотив" – "Динамо" 1:1

Гол: Шоаҳмедов.

10 февраль | "Волгарь" (Россия) – "Динамо" 3:1

Гол: Оқбўтаев.

13 февраль | "Динамо" – "Ленинградец" (Россия) 0:1

15 февраль | "Актобе" (Қозоғистон) – "Динамо" 1:3

Голлар: Оқбўтаев,  Франческо, Ҳожимирзаев

16 февраль | "Динамо" – "Динамо" Тбилиси (Грузия) 1:0

Гол: Козак

18 февраль | "Арсенал" Тула – "Динамо" 5:1

Гол: Шоаҳмедов.

20 февраль | "Динамо" – "Ауда" (Латвия) 2:1

Голлар: Жоэл Кожо, Анвар Ҳожимирзаев

25 февраль | "Динамо" – "Андижон" 0:0

"Динамо" қишки йиғинда жами 19 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан 10 тасида ғалаба қозонган бўлса,  5 та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди ва 4 марта дуранг ўйнади.



Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Динамо" асосий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлмади, бироқ "Пахтакор", ЦСКА, "Спартак" каби клубларда ўйнаган собиқ футболчи Андрей Пятницкий U-21 жамоасига устозлик қиладиган бўлди.


Бошқа маълумотлар

Алоҳида айтиш жоиз, "Динамо" стадиони шу йилнинг апрель ойигача вақтинчалик ёпилган. Жамоа мавсумни Самарқандда бошламайди ва ҳозирча Жиззахда ўйнаб туради.


"Динамо"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши ўйин учун эҳтимолий таркиби:

Раҳматов, Мийич, Сокол, Абдумажидов, Козак, Нарх, Ратиньо, Шоаҳмедов, Халилов, Икромов, Кожо.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Суперлига 1-турида Наманганда меҳмон бўлади. Учрашув 1 март куни 18:30 га белгиланган.  

Маълумот учун, самарқандликлар Суперлига доирасида ҳеч қачон Наманганда "Навбаҳор"ни ютишмаган. Самарқанд жамоаси сўнгги бор меҳмондан 2014 йил очко билан қайтган (2:2).

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика