Latest news

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  6 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   10 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

«Динамо» – «Хўжанд»: Дўстлик ғалаба қозонган ўйин ФОТО News

«Динамо» – «Хўжанд»: Дўстлик ғалаба қозонган ўйин ФОТО

Самарқандда катта футбол байрами ўтказилди. “Динамо” жамоаси Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат президентларининг бир қатор қарор ва келишувларнинг амалий давоми сифатида Самарқанд ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокимиятларининг ҳамкорлик ва ўзаро келишувларига мувофиқ, Самарқандда 20-21 апрель кунлари икки вилоят ўртасида бизнес-форум, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданий дастур ва футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

“Динамо” – “Хўжанд” учрашувидан олдин стадионда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, янги замонавий рақамли табло ўрнатилди, ёритгичлар, ўриндиқлар янгиланди. Ўйин бошланишига икки соат қолганида “Динамо” стадиони томошабинлар билан лиқ тўлиб, минглаб мухлислар ўйингоҳ ташқарисида қолиб кетишди. Ўйинга қўшни Тожикистондан ҳам катта делегация етиб келган эди, стадионда икки давлат байроқлари ҳилпираб турди.

Ўйиндан олдин ҳар икки давлат мадҳиялари янграгач, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода расмий тарзда тўпни ўйинга киритиб беришди.

Ажойиб футбол атмосферасида бошланган учрашувда дастлаб меҳмонлар икки тўп киритган бўлишса, мезбонлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашди. Икки мамлакат, хусусан икки вилоятнинг катта тадбирлари давомида байрамона байрамона ўтган баҳсда дўстлик ғалаба қозонди – 2:2.

Ўртоқлик учрашуви.

20 апрель (жума)

“ДИНАМО” – “ХЎЖАНД” – 2:2

Самарқанд, 13 250 томошабин.

Голлар: 
Темур Аблямитов 40, Дамир Темиров 65 (пен.) - Фарход Тохиров 15, Хожибой Зиёев 35.

«Динамо»: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Ҳумоюн Толибов, Азизбек Суюнов, Далер Алмосжонов, Дамир Темиров, Отабек Ражабов, Дамир Жабборов, Темур Абляметов, Асадбек Толибов, Мехрож Худойбердиев.

«Хўжанд»: Алексей Матросов, Соҳиб Ҳакимов, Фирдавс Чакалов, Меърож Шарифзода, Хуршед Бекназаров, Абдусамад Хўжабоев, Фурқат Ҳасанбоев, Дилшод Каримов, Дамир Азимов, Дилшод Бозоров, Фарход Тохиров.
Захирдан майдонга тушганлар: Дилшод Додабоев, Бахтиёр Чориев, Манучехр Ахмедов, Хожибой Зиёев, Жаҳонгир Эргашев.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика