"Динамо" Туркияга жўнаб кетди. Клуб Россия, Грузия ва Латвия жамоаларига қарши майдонга тушади
07 feb 2024 19:25
News
"Динамо" Туркияга жўнаб кетди. Клуб Россия, Грузия ва Латвия жамоаларига қарши майдонга тушади
"Динамо" жамоаси бугун, 7 февраль куни Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўриш режаси доирасидаги иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Белек шаҳрида 7-21 февраль кунлари ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ҳозирча жамоамизнинг 4та рақиби ва ўйини санаси маълум. Самарқанд клуби Россия, Грузия ва Латвия клубларига қарши майдонга тушади.
"Динамо"нинг Туркиядаги ўйинлари:
10 феврал. "Динамо" - "Волгарь" (Россия)
16 феврал. "Динамо" - "Динамо Тблиси" (Грузия)
18 феврал. "Динамо" - "Арсенал Тула" (Россия)
20 феврал. "Динамо" - "Ауда" (Латвия).
Link :
Source : "Динамо” матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments