Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

«Динамо» раҳбариятида ўзгариш: Учқун Қобилов ўрнига Дилшод Шарофутдинов бош директор этиб тайинланди News

«Динамо» раҳбариятида ўзгариш: Учқун Қобилов ўрнига Дилшод Шарофутдинов бош директор этиб тайинланди

Бугун, 15 декабрь куни «Динамо» ПФК қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда жамоа аъзолари иштирок этган йиғилишда «Динамо» клубининг 2023 йилги мавсумни муваффақиятли якунлагани эътироф этилиб, 2023 йилги мавсумда жамоадан самарқандлик мухлисларнинг умид катта экани таъкидланди.

Йиғилишда сўнгги уч йил давомида «Динамо» ПФК бош директори лавозимида ишлаб келган Учқун Қобилов «Про» лицензияси учун ўқиши сабабли ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Унинг ўрнига клуб ҳомийси ҳамда вилоят раҳбарияти таклифи билан Дилшод Шарофутдинов «Динамо» ПФК бош директори сифатида расман таништирилди. 

38 ёшли мутахассис ўз вақтида «Динамо», «Пахтакор», «Навбаҳор» клублари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, сўнгги йилларда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган эди.

Йиғилиш якунида вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари Дилшод Шарофутдиновга катта масъулият юкланганини маълум қилиб, Самарқанд футболини биргаликда янги даражага олиб чиқиш, клуб бош мураббийи Вадим Абрамов билан ҳамжиҳатликда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ташкил этиш йўлида омад тилаб қолишди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика