Latest news

18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  1 18:17Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  3 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:32Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  8 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  5 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  2 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  36 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди News

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди.

«Динамо» стадионида кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси Биринчи лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Жомбой»га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «Динамо» рақибидан тажриба бобида устун эканлигини кўрсатди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Темур Усмонов голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Сардор Эминовнинг тўп оширишини яна ўша Усмонов голга айлантириб, дубль қайд этди. 68-дақиқада Темур Исмоилов фарқни учтага оширган бўлса, 72-дақиқада Шохруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди – 4:0.

Маълумот учун, «Динамо» Про лига 1-турида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул
қилади.

17 март (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд
«Динамо» - «Жомбой» - 4:0
Голлар:
Темур Усмонов 60, 64, Темур Исмоилов 68, Шохруҳ Абдураҳмонов 72.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов, Тимур Ҳакимов, Акмал Козимов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ғолиб Сарибоев, Сирож Мелиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика