«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади
		
		06 may 2021 15:08
        News	
	 
				 
				«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади
Ҳаво ҳарорати ёмғирдан кейин салқин бўлса-да, Рамазон ойида аксарият футболчилар ва мухлислар рўзадор эканлиги муносабати билан «Динамо» стадионида ўтадиган бугунги ўйин аввалдан белгиланганидек соат 18:50да бошланади. Биринчи бўлимдан кейин рўзадорларнинг рўзасини очиши инобатга олинган.
Аввалги ўйинларгидек бу сафар ҳам самарқандлик савобталаб ва жонкуяр мухлислар томонидан рўзадор мухлислар учун ифторликка Оби Зам-зам, араб хурмоси, егулик тарқатилади. Фарғонадан Самарқандга келаётган меҳмон жамоа мухлислари учун ҳам ифторлик тайёрлаб қўйилган.
Шунингдек, бир қатор фахрий мухлисларнинг талаб ва истаклари инобатга олган ҳолда аввалги ўйинларда бўлгани каби «Динамо» - «Нефтчи» учрашуви 1-бўлимидан кейин ўйингоҳда намозхонлар учун Шом намозини адо этишлари учун 15-секторнинг орқа томонида шароит яратилади.
Учрашувга ташриф буюринг ва жуда муҳим баҳсда жамоамизни қўллаб-қувватланг! Энг ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қиламиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments