Latest news

16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  7 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  4

"Динамо": "Навбаҳор" мағлуб этилди, таркибда янгилар бор News

"Динамо": "Навбаҳор" мағлуб этилди, таркибда янгилар бор

Тошкентдаги иккинчи йиғин доирасидаги тўртинчи учрашувда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушган «Динамо» жамоаси қизиқарли ўтган баҳсда ғалаба қозонди.

Бир неча кун олдин жамоа таркибига молдовалик 21 ёшли ҳимоячи Раду Роган келиб қўшилган бўлса, бугун сўнгги мавсумни «Қўқон-1912» жамоаси сафида ўтказган Ориф Мамажонов ва Шохруҳ Холматовлар келиб қўшилишди.

«Навбаҳор» жамоасига қарши кечган назорат учрашувида жамоамиз мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйин давомида ҳар икки жамоа ҳам кўплаб голли вазиятлар яратди. Наманганликлардан Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович сингари футболчиларда гол уриш учун имкониятлар бўлган бўлса, «Динамо» таркибидан Сардор Сулаймонов, Дилявер Абибуллаев, Жасур Азимовлар ҳисобни ўзгартиришлари мумкин эди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 66-дақиқасида жамоамиз сафида кўрикдан ўтаётган Ориф Мамажоновнинг киритган голи якунда «Динамо»га «Навбаҳор» устидан ғалаба келтирди, 1:0

Назорат учрашуви. Тошкент.

22 февраль (чоршанба)

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 1:0

Гол
: Ориф Мамажонов, 65.

«Динамо»
: Михаил Наумов, Фирдавс Абдусалимов, Шохруҳ Холматов, Раду Роган, Илҳом Комилов, Жасур Азимов, Искандар Холмирзаев, Дилявер Абибуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Ориф Мамажонов, Сардор Сулаймонов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Акмал Бозоров, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Комил Шарофутдинов, Абдумалик Абдуллаев, Диёр Маликов.

«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов, Алишер Мирзаев, Мансур Саидов, Ойбек Қиличев, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Асилбек Аманов,Тимур Толипов, Аъзам Алиев, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Мирзоҳид Ғофуров, Абдуазиз Султонов.

«Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни эртага, 23 февраль куни «Бунёдкор» академияси стадионида «Бунёдкор» клуби ўринбосарларига қарши ўтказади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика