Latest news

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  8 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан” News

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан”

“Шўртан” – “Машъал” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев иштирок этди.





- Ўйин ҳақида гапирсам, рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. “Шўртан” эса битта вазиятни яратди ва бундан гол уриб кетди. Футболда шунақа ҳолат учраб туради. Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. 

- Жамоангиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилишда қийинчиликга дуч келди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Айнан шу қанотлдан биз бир қатор ҳужумлар ташкил қилдик. Қийинчиликга дуч келганимиз йўқ. Нафақат икки қанотдан, шу билан биргаликда марказдан ҳам кўплаб ҳужумларни ташкил қилдик. Футболда битта вазият бўлиши ҳам мумкин. Футболчилар эса бундан фойдаланиш керак.

- Охирги вақтларда “Шўртан” жамоаси “Машъал” учун ноқулай рақибга айланаётгандек...

- Қайсидир маънода ҳа. “Шўртан” ноқулай рақиб деса ҳам бўлади. Про лигада кўпроқ югуриш ва ҳаракат қилиш керак. Ушбу жамоага қарши уйда ва сафардаги баҳсларда ҳам имкониятларга эга бўлсакда, фойдаланишда омадимиз келмаяпти. 

- Худоёр Сагдуллаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ҳали тўлиқ имкониятларини кўрсагани йўқ. Аммо, у кўп нарсага қодир футболчи. 

- Cакаев аслида жамоада қандай вазифани бажаради?

- Жамоа академияси директори. Шунингдек, маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдамлашади. Унинг катта тажрибаси бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика