Latest news

13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  0 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  5 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  4 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  24 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  7

Дилшод Жўраев: "Уммонда муносиб иштирок эта оламиз" News

Дилшод Жўраев: "Уммонда муносиб иштирок эта оламиз"

Бугундан Тошкентда Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси ўз машғулотларини бошлаб юборди. Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги олдидан футболчиларимизга мурожат этдик.
"Уммонда муносиб иштирок эта оламиз. Бизда ҳозир барча шароит бор. Мақсадимиз ҳамма ўйинда ғалаба қозониб бош совринни Ўзбекистонга олиб келмоқчимиз. Жамоамиз бугун йиғилди ва янги йилдан Дубайда машғулотларни олиб борар эканмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек" - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади терма жамоамиз аъзоси Дилшод Жўраев

- Мана шу терма жамоамиз таркиби билан Непалдаги саралашда иштирок этган таркиб орасида қанчалик фарқни кўрдингиз?

Бугун йиғинни бошлаган бўлсак ҳам ҳамма бир бири билан ака-укадек бўлиб кетди. Непалдаги таркибдан бу жамоа анчагина ёшарган. Ёшлар терма жамоамиз анчагина шаклланиб қолган жамоа эди ва буни ўйинларимиз орқали ҳам исботлашимиз керак.

- Агар эътибор берадиган бўлсак айнан мана шу терма жамоамиз Непалдаги иштирокида ўта муваффақиятсиз иштирок этган эди. Буни сабабини нимада баҳолар эдингиз?

Биласизми бизда Непалда умуман шароит йўқ эди. Меҳмонхоналар аҳволи ҳақида гапирмаса ҳам бўлар эди. У ерда биз учун энг катта муоммо бу овқат муоммоси бўлган эди. Ўзимизни пулга кўчадан, дукондан маҳсулот сотиб олиб иштирок этган эдик. Деярли оч қолиб кетган эдик. Шундай бўлишига қарамай чиқишни уддалаган эдик.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика