Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  26 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   39 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Дилшод Раҳматов: “Бугун Ироқни мағлуб этиб тарихга кирмоқчимиз” News

Дилшод Раҳматов: “Бугун Ироқни мағлуб этиб тарихга кирмоқчимиз”

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси плей – офф босқичида Ироқ терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Биз Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Дилшод Рахматов билан учрашиб ўйиндан олдин интервью олдик

-  Ироқ терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.
-  Бугунги ўйинга жамоадошларимнинг кайфияти аъло даражада. Биз ушбу учрашув учун анча тайёрландик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яна бир қадам қолди. Бунақанги имконият бир мартта бўлади, хар дойим ҳам берилавермайди. Лекин Ироқ Эрон эмас. Шунинг учун бугун ўзбек футболида тарихга кирмоқчимиз.

-  Эрон Ироқ терма жамоасини 3 – турда йирик (13:2) ҳисобида мағлуб этди. Бунга қандай фикр билдирасиз?
-  Эрон, Ироқ терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб эткани бу Ироқни кучсизлигини билдирмайди. Мени фикримча ўша учрашув Ироқ учун унчалик муҳим бўлмагандир. Балки ўша учрашувда Ироқ кучли футзалчиларига бироз дам бериб иккинчи таркибини тушургандир. Йирик ҳисоб қайд этилишига манашу омил сабаб бўлди деб ўйлайман. Лекин Ироқ терма жамоаси ҳам кучсиз эмас. Хар бир рақибга хурмат билан қараш керак.

-  Ушбу учрашувга қандай тайёргарлик кўрдинглар?
-  Эронга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпсиз. Бугун мен касалман мен ўйнайолмайман деган нарса эсимиздан чиқиб кетади. Биз ушбу учрашувга тайёрмиз. 2012 йили Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаганмиз. Бу сафар ушбу йирик мусобақа уйимизда ўтказиляпти. Бу Эрон эмас Ироқ терма жамоаси. Албатта Эрон билан ҳам ўйнаса бўлади. Бугун Ироқ терма жамоасини мағлуб этиб Жаҳон чемпионати йлланмасини қшлга киритмоқчимиз.

-  Айтганча, терма жамоада шамоллаганлар соғайиб кетишдими, бугунги ўйинга тайёрми?
-  Албатта айни дамда соғлиғимиз аввалгидан анча яхши. Шифокорларимиз ҳам бизга яхши қарашди. 3 кундан аввал даволанишни бошлаганмиз бугунги ўйинга тайёр бўлиб борамиз.
   
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика