Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  4 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз” News

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
Дилшод Нуралиев мусобақанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдираркан, нафақат жисмонан, руҳан тайёр бўлиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Дилшод Нуралиев: “Биринчи ўйин жуда муҳим. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Бугунги икки ўйинда қайсидир жамоа ўта кучли, ёки ютқазганлар кучсиз деёлмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ютди.

Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мусобақага келганда ҳеч қачон фалон босқичгача борамиз деб гапиролмайсан. Фақат ғалаба учун ўйнаб, олға юриш керак.

Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир. Турнир аввалида ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп меҳнат қилдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика