Latest news

20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  39 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  40 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  38 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  92 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  11 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз” News

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз”

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон – Хорватия баҳси якунига етгач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
- Бугунги ютуқдан жуда хурсандмиз. Стадионга келиб қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат. Ғалабани бутун Ўзбекистон аҳлига бағишлаймиз. Ҳамма кўрди, ўйин жуда оғир кечди, айниқса биринчи бўлимда ўзимиздан кутилган футболни намойиш қила олмадик. Аввалги учрашувда ҳам шунга ўхшаш ҳол содир бўлганди. Хорватия техник ва тактик жиҳатдан жуда кучли жамоа экан, менга уларнинг ҳаракатлари ёқди. Рақиб сафида 10-рақамда тўп сурган Халилович жуда илиқ таассурот қолдирди. Агар у жароҳат олиб, майдонни тарк этмаганида менимча, рақибни юта олмаган бўлардик. Тўғрисини айтсам, мен ҳам жамоамда Халиловичга ўхшаган футболчи бўлишини хоҳлайман.

- Жамоангиз кейинги босқичда Гондурасга қарши кураш олиб боради. Бу жамоани Панамага ўхшаш деб ҳисоблайсизми?

- Маълумки, Гондурас ҳам КОНКАКАФ минтақаси вакили ҳисобланади. Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз мана энди маълум бўлди ва эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз. Гондураснинг гуруҳдаги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиқамиз ва шунга яраша ҳозирлик кўрамиз. Билишимча, гондурасликлар бақувват футболчилар ва улар билан ҳам осон бўлмайди. Бизда рақибни менсимаслик деган нарса йўқ. Гондурас ўз гуруҳидан чиқдими, демак, шунга яраша кучли жамоа.

- Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказди ва бошқалар билан таққослаганда энг яхши кўрсаткични қайд этди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Мен мураббий сифатида урилган ва ўтказилган голларга унчалик аҳамият бермайман. Бунга кўпроқ журналистлар ва мухлислар қизиқишади. Мен учун кўпроқ якуний натижа муҳим. Биз умумжамоа сифатида нимага эриша оламиз, мени кўпроқ шу қизиқтиради.

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика