Latest news

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик" News

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"

"Хоразм" бир неча кун олдин таркибига тажрибали футболчиларни қўшиб олганини эълон қилди.

 "Локомотив" билан хайрлашган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев янги мавсумда "Хоразм" либосида ҳаракат қилади. Футболчи янги жамоасига ўтиши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Хоразм"га ўтишимга келсак, бош мураббий Ҳаким Фузайлов ва директор Рўзимбой Аҳмедовнинг таклифидан сўнг бу жамоада ўйнаш истаги туғилди. Очиғини айтганда жамоамизнинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишондик. "Олимпик" рад жавоб бергач навбат бизга келганди. ПФЛ ўзининг принципларига содиқ қолишига ишондик. Иккинчи томондан клуб раҳбарлари, ҳомийлари қўллаб-қувватлади.  Ўйлайманки, "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнаши барчага қизиқ, чунки жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигада ўйнайди. Ҳаким Фузайлов қўл остида яхши жамоа шаклланмоқда. Суперлига жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата оламиз. Барибир биринчи йил осон бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. 

- Қуръа "Хоразм" учун яхши рақибларни берди. Лекин барибир ҳамма рақиб билан ўйнаймиз. Ёқимли томони шуки, илк турни "Дўстлик" стадионида мезбон сифатида ўтказамиз. Ўз майдонимиз тезроқ битишини ва мухлисларимиз олдида тўп тепишимизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Футбол мухлислар учун. Яхши натижалар билан ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика