Latest news

11:45"Насаф" Осиёнинг гранди "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Дилшод Ирсалиев: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади" News

Дилшод Ирсалиев: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Ирсалиев Осиё Кубогидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида Япония, Жанубий Корея ва Қирғизистон термалари билан бирга "D" гуруҳида кураш олиб боради.

- Дилшод, дастлаб соғлиғингиз ҳақида сўрамоқчи эдим? Билишимча, тиззангиздан жароҳат олгансиз.

- Ҳа, шундай. Ҳозир анча яхши.

- Тахминан қанча муддатда сафга қайтасиз?

- Икки ойдан сўнг.

- Демак, Осиё Кубогида қатнаша оласиз?

- Ҳозирдан ҳеч нарса дея олмайман. Бу менинг жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб ҳал қилинади, ҳаммаси оёғим ўша пайтда қай аҳволда бўлишига боғлиқ.

- Гуруҳдаги рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Гуруҳдан чиқиш жуда қийин бўлади деб айта оламан. Ҳозир ҳамма жамоалар яхши ўйнамоқда.

Яқинда бўлиб ўтган саралашда Қирғизистонни 5:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Жанубий Корея эса одатда Осиё Кубокларида у қадар яхши иштирок эта олмайди.

Ҳаммаси оддий, Осиёда барча жамоалар ғалаба учун ўйнашади.

- Сизнингча "ўлим" гуруҳи қайси?

- Менимча, Эрон, Австралия, Хитой ва Индонезия жой олган "B" гуруҳи. Жуда яхши жамоалар жам бўлган, кураш кескин кечади.

Кўпчилик бизнинг гуруҳимизни "ўлим" гуруҳи деб айтмоқда. Балки шундайдир, бизни гуруҳда ҳам кучли жамоалар йиғилган.

- Ўзбекистон терма жамоасининг олдига Осиё Кубогида қандай вазифа қўйилган?

- Финалга чиқиш.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика