Latest news

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз" News

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз"

Хабарингиз бўлса керак, бугун U-19 ёшлар терма жамоамиз Мьянмадаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Таиланд ёшларига қарши муҳим учрашувини ўтказади.
Бўлажак баҳс олдидан таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Андаев билан қисқача суҳбатлашдик. Кези келганда айтиш жоизки, Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров, Аслиддин Абдиев ва Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи айнан Андаев ҳисобланади.
 
- Ёшлар терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувини имкон қадар ТВ орқали кузатиб боряпман. Мусобақагача йигитларни ўйин амалиёти кам бўлдими ёки қандайдир ҳаяжон босдими билмадиму, гуруҳнинг дастлабки учрашувларида футболчилар ўзларини тўлиқ кўрсата олмади. Ҳужумни якунлашга келганда оқсаяпсмиз. Бу касаллик чемпионатимизда ҳам бор.  Австралия билан ўйинда йигитлар ёмон таассурот қолдирмади. Ўйлайманки ўйиндан-ўйинга улар ўзларини кўрсата олади.

- Албатта ушбу мусобақада уч нафар шогирдим иштирок этаётганидан мамнунман. Элдор Отабек Шомуродов, Аслиддин Абдиев истеъдодли футболчилар саналади. Лекин ҳали ўз устида кўп ишлаши талаб этилади. Спорт шундайки, ўз устида ишламай қўйса ўз-ўзидан йўқолиб қолади. Ишоманки футболчиларимиз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Йигитлар билан кун ора интернет орқали гаплашиб тураман.

- Бошқа ҳамюртларим қатори мен ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад тилайман. Ишонаманки бугун улар Таиландни мағлуб эта олади.  Илоҳм жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламан. Барчамиз шуни хоҳлаяпмиз - дейди "Машъал-2" бош мураббийи Дилшод Андаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика