Дилшод Андаев: “Биринчи лигани ҳам худди олий лига тизимидек ўтказса яхши бўларди”
19 mar 2015 10:21
News
Дилшод Андаев: “Биринчи лигани ҳам худди олий лига тизимидек ўтказса яхши бўларди”
Ёшлар билан ишлаш хадисини олган Дилшод Андаев айни дамда “Машъал-2” жамоасини бошқараётганини мухлислар яхши билишса керак. Муборакка ташрифимиз чоғида Андаев билан учрашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.
- Дилшод Боймуродович, бошқарувингиздаги “Машъал-2” жамоасининг янги мавсумга кўраётган тайёргарлигидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?
- Жорий чемпионатга тайёргарликни 10 декабрдан бошлаб юборганмиз. Сафимизга асосан академия битирувчиларини жалб этганмиз. Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Январь ойида Янгиерда йиғин ўтказиб қайтдик. У ерда бир қатор назорат учрашувларида иштирок этдик. Хусусан Қозоғистоннинг “Махтаорол” ва Жиззахнинг “Ғаллакор” жамоаси билан куч синашдик. Бир сўз билан айтганда тайёргарлик ёмон эмас, қониқяпмиз.
- Бу йил жамоанинг ўртача ёши неччи бўлади?
- Асосан 1998 йилда туғилган йигитлар билан тайёргарлик кўряпмиз. Умид қиламанки бу йил ҳам жамоамизнинг иштироки ёмон бўлмайди. Мақсадимиз Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига ва “Машъал” асосий таркибига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш. Бунинг учун ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Асосийси рақибдан чўчиш йўқ. Илгари айрим жамоалар “Пахтакор” ёки “Бунёдкор” билан ўйин олдидан йирик ҳисобда мағлуб бўлмасликдан ҳайиқарди. Биз шу тўсиқни енгиб ўтишимиз керак.
- Ўтган мавсум ҳам “Машъал-2”да асосан ёшлар билан ишлаган бўлсангизда якунда натижа чакки бўлмаганди. Бу йил ҳам 18-19 ёшли футболчилар билан иштирок этишни таъкидладингиз. Энди бу борада хадик бўлмаса керак?
- (Кулиб) Қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Лекин ёшларга кўпинча барқарорлик етишмайди. Айрим учрашувларда яхши ўйнаса, баъзида биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмайди. Лекин футболчиларга имконият бериб, уларни янада ўсиши учун ишлаймиз.
- Бу йил ҳам жамоангизнинг чемпионатдаги энг асосий мақсади саккизталикка кириш бўлса керак?
- Ҳа. Бу йил ҳам ПФЛ биринчи лигани яна икки босқичдан иборат тизимда ўтказишини маълум қилди. Шу боис илк мақсадимиз кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш бўлади. Чунки кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлишни истаймиз.
- Биринчи лигани икки босқичдан иборат тизимда ўтишига қандай муносабатдасиз?
- Фикрим шуки, ҳаммани клубни битта минтақага жамлаб, ҳудди олий лига тизимидек чемпионат ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Шунда биринчи лига клубларининг футболчилари ҳам элитага мослашиб борарди.
- Таркибга асосан академия битирувчиларини жалб этдик дея айтиб ўтдингиз. Ундан ташқари яна бошқа клублардан ҳам футболчилар таклиф этилганми?
- Ҳа. Бухоронинг “Спартак” жамоасидан икки нафар ўйинчини сафимизга қўшиб олганмиз. Булар 1994 йилда туғилган Сардор Сулаймонов ва Абдурасул Жўраевдир. Ўтган йили уларни кузатгандик. Жамоамизга қарши кечган баҳсларда ўзларини ижобий томондан кўрсата олганди. Эндиликда бу футболчиларни асосий таркибга муносиб равишда тайёрлашимиз талаб этилади.
- Ўтган йили “Машъал-2”да ўйнаган айрим футболчилар жорий мавсум бошқа клубларга ўтиб кетди. Бу нима билан боғлиқ?
- Академиямизда ишлар тўғри йўлга қўйилган. Агарда шу кетишда давом этсак, бундан кейин ҳам иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқаверади. Бугунги кунда ҳам ихтиёримизда кўплаб футболчилар бор. Ёшларни йўлини тўсиб қўймаслик учун, айрим ўйинчиларимизни бошқа жамоаларга ижара асосида қўйиб юбордик. Бу икки томон учун ҳам қулай. Футболчи энг аввало ўзи учун ўйин амалиётига эга бўлади. Агарда ўзини кўрсата олса, яна сафимизга қайтарамиз.
- Биринчи лига жамоасида ўйнаб кета оладиган футболчиларнинг академиядан етишиб чиқиши қай даражада кетмоқда?
- Бу борада кўнгил тўқ деса ҳам бўлади. Юқорида айтганимдек, бизда “фабрика” ишламоқда. Академия тарбияланувчиларини ҳам ўз назоратимизга олиб, уларни биринчи лига жамоаси учун мослаштириб боряпмиз. Кейинчалик асосий таркибга ўтганидан сўнг ҳам қийинчиликка дуч келмайди. Бу борада ҳамма мураббийда бир хил иш дастури мавжуд.
- Олдингизга асосий жамоага бир йил давомида қанча ўйинчи етказиб бериш вазифаси қўйилган?
- Қанча кўп бўлса, шунча хурсанд бўламиз. Мақсадимиз ҳам энг аввало асосий жамоага ўйинчи тарбиялаб бериш. Ҳозирча ишимиз чакки эмас. Лекин бир зум ҳам тўхтаб қолмаслик даркор.
- Бу йил асосий таркибга кимлар ўтди?
- Мақсуд Маҳмудов, Турсунмурод Ҳамдамов, Аслиддин Абдиев, Дурбек Камолов ва Ҳумоюн Муртазоев айни дамда “Машъал” билан шуғулланмоқда.
- Ўз вақтида сизнинг қўл остингизда футболнинг илк сир-асрорларини ўрганган Отабек Шукуров билан Элдор Шомуродов мавсумлар оралиғида “Бунёдкор”га трансфер қилинди. Бунга қандай муносабатда бўлдингиз?
- Ўйлайманки бу футболчилар яхши клубга ўтди. Агарда “Машъал” савиясидан паст бўлган жамоага бориб қўшилганида хато қилди деса бўларди. Аммо Шукуров ва Шомуродов учун Тошкент клубига кўчиб ўтиши олдинга ташланган қадам бўлди деб ҳисоблайман.
- Қандай фикрдасиз, бу футболчилар “қалдирғочлар” таркибида ўйнаб кета оладими?
- Шомуродов аллақачон янги жамоаси таркибида дебютини ўтказди. Элдор Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган баҳсларда ҳам иштирок этиб келмоқда. Аммо Отабекда ҳозирча бундай имконият бўлмади. Ҳаммаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Агарда ўз устида ишлашни тўхтатиб қўймаса, бемалол ўйнаб кетади. Бу каби ёшлар ўз устида индивидуал тарзда ҳам ишлаши керак.
- Бугунги кунда жамоангиз таркибидаги энг тажрибали ўйинчи бўлиб турган Константин Боевнинг устун жиҳатларини айтиб ўтсангиз?
- Костя ҳам менинг шогирдим. Бежизга уни таркибимизга қўшиб олмаганмиз. Сабаби шундаки Боев Муборак шаҳрида туғилган ва “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси. Раҳбарият билан гаплашдик. Ўзаро келишувга эришилди. Константин катта тажрибага эга. Майдонда ёшларни ўз ортидан эргаштира олади. Руҳий далда бериб, қўллаб-қувватлайдиган ўйинчи зарур эди. Эндиликда у жамоамизда ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритади. Келажакда уни мураббийлик курсларида ўқитиб, мураббий сифатида ҳам тарбиялаймиз.
- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам бермоқда? - Бахтиёр Сатторов билан Актам Бердиев кўмаклашмоқда.
- Биринчи лига жамоалари орасида бу йил кимларни фаворит сифатида кўряпсиз?
- Айтарли даражада мавсумлар оралиғидаги ўзгаришларни кузатмадим. Лекин Тошкентнинг “Обод” жамоаси яхши шаклланган. “Оқ-тепа”ни шундай жамоалар қаторига қўшиш мумкин. Шунингдек водий клублари ҳам яхши.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments