Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Дилмурод Каримов футболчилик фаолиятини якунлади News

Дилмурод Каримов футболчилик фаолиятини якунлади

“Металлург” ва Ўзбекистон Суперлигасининг бир қатор клубларида ёрқин ўйинлари билан мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган ярим ҳимоячи Дилмурод Каримов футболчилик фаолиятини якунлади.

Дилмурод Каримов 1989 йил 27 июнь ойида Сирдарё вилоятида туғилган. 1999 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри футбол мактаб интернатига қабул қилинган. 2006 йилда биринчи лига вакили ПФК “Гулистон” жамоасида футболчилик фаолиятини бошлаган. 2007-2017 йиллар давомида Бекободнинг “Металлург” клубида ёрқин ўйинларни намойиш қилган. Фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Динамо” ва сўнгги клуби “Янгиер” бўлди. Шунингдек, IFFHS томонидан тузилган Сўнгги 10 йилликнинг энг сермаҳсул ҳимоячилари рейтингда Дилмурод Каримов 35та гол билан 52-ўринни эгаллаган. Ҳозирги кунда Дилмурод Каримов “Янгиер” жамоасида Ильдар Сакаевга ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб бормоқда.

“Футболчилик фаолиятим ёрқин ўтди дея оламан. Узоқ йиллар давомида асосан “Металлург” клубида фаолият олиб бордим. Менга футболчи сифатида ўсишимда мураббийларим Шамиль Толипов, Шавкат Саидов, Рустам Мирсодиқовнинг хизматлари катта бўлган ва бунинг учун уларга чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

Фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда, яъни шу йиллар давомида орттирган тажриба ва билимларимни келажак авлод билан бўлишмоқчиман. 2021 йилдан эътиборан “Янгиер” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятимни давом эттираман”- дейди Дилмурод Каримов.

Биз ҳам шу ўринда Дилмурод Каримовга мураббийлик фаолиятида улкан омадлар тилаймиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика