Latest news

16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1

Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик" News

Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик"

“Металлург” – “Локомотив” учрашувининг энг фаол ўйинчиларидан бири Дилмурод Каримов ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

-  Жамоамизда яхши бир хусусият шаклланган. Биз доимо кучли жамоаларга қарши кучли тайёргарлик кўра оламиз. Ўйиндан олдин мураббийларимиз бизни қийин ўйинга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай олди деб ўйлайман. Бироқ ўйиннинг илк дақиқасиданоқ гол киритиб, устунликка эришишни ўйламагандик. Ҳаммаси биз учун муваффақяитли бошланди. Биринчи ҳужумдаёқ жарима майдонида тўпни шерикларимдан қабул қилиб олганимда менда ҳам зарба бериш имконияти бор эди. Лекин, чапроқда Зоҳиднинг очилаётганлигини кўрдим ва дарҳол тўпни унга узатдим. Тўпураримиз вазиятдан унумли фойдаланиб, барчамизга кўтаринки кайфиятни тақдим этди. 27-дақиқада Мурод Тошматов жарима майдони яқинида стандарт вазият ишлади. Жарима тўпини жонли деворни айлантириб, дарвоза томон йўлладим. Игнатий зарба йўналишини тополмай қолди. Афсуски, биз ғалабага ҳақли эдик. Фақатгина ўйин давомида юзага келганим қийинчиликлар туфайли муҳим уч очкодан маҳрум бўлдик. Биринчи таймнинг ўзидаёқ марказда Жаҳонгир Абдумўминов саломатлиги боис майдонни тарк этди. Дониёр Одиловга “Насаф” билан ўйинда олинган жароҳат тўлиқ куч билан ўйнашига халақит беряпти. Майдонга тушган ёш ўйинчиларимизда эса кучли, пешқадам жамоаларга қарши ўйин тажрибасининг камлиги панд берди. Марказни қўлга олган “Локомотив” мағлубиятдан қутилиб қолди. Олдинда, “Нефтчи”га қарши яна битта мураккаб ўйин бизни кутиб турибди. Биринчи даврани юқори ноталарда тугатишни ўйлаяпмиз, дейди Дилмурод Каримов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика