Latest news

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  171 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Дэвид Бекхэм: “Реал” фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган” News

Дэвид Бекхэм: “Реал” фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган”

Англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм “XL Semanal” нашрига берган интервьюсида оиласи, “Қироллик клуби” ва “Реал”нинг ҳозирги ҳолати хусусида берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Интервьюдан баҳраманд бўлинг.



- 2013 йил фаолиятингизни тугатдингиз. Футболни соғиняпсизми?

- Ҳа, албатта ва бу табиий. Лекин ўшанда 38га тўлгандим ва вақтим келганини кўрдим. Ўйнаётган пайтингда тугатиш ҳақида фикрни кўролмайсан. Ёш ўтиши билан ўйинлардан кейин тикланиш қийинроқ кечади, жароҳат олиш хавфи ўсади. Шунда кетиш тўғрисида ўйлашни бошлайсан.

- Кейин нима билан машғул бўлдингиз?

- Турли соҳаларда ишладим. Муваффақиятли ишладим, ишонинг. Биринчи навбатда кўпроқ вақтимни оилам билан ўтказдим – улар ҳаётимдаги энг муҳим жиҳат.

- Болаларингиздан кимдир йўлингиздан кетишни истайдими?

- Улар футболни ёқтиришади, лекин шу йўлдан боришлари шарт эмас. Катта ўғлим Бруклин суратга олишга қизиқади. Ромео эса теннис кортини маъқул кўради. Кросс ҳозирча футбол ўйнаяпти, лекин у 11 ёшда. Харпер аввал фақат болалар билан ўйнарди, аммо айни пайтда балет билан шуғулланмоқда. Мен ва Виктория учун фарзандларимиз бахтли бўлиши ва нимани исташса ўша нарса билан машғул бўлиши муҳим.

- Ўйинчилик пайтингизда болаларингиз билан дам оли кунлари, Рождество ва таътил пайтида кўришмагансиз.

- Шундай. Мавсумга тайёргарлик давридан то унинг якунига қадар. Европа ёки жаҳон чемпионати ўтказилган йилларда янада кўпроқ банд бўлганман. Яна реклама мажбуриятлари туфайли кўп учишимга тўғри келган. 20 йил ёз, дам олиш ва Рождество кунларини ишлаган ҳолда ўтказдим. Ҳозир шундай пайтда оилам билан бирга бўляпман ва бу ажойиб.

- Испаниядаэса вақт кўпроқ бўлгандир, чунки у ерда дам олиш кунлари кўпроқ.

- Албатта, оила нуқтаи назаридан бу йиллар жуда муҳим бўлган. Мадриддаги ҳаёт мен учун бурилиш нуқтасига айланган. 14 ёшгача Лондонда яшаганман. Манчестерда 27 ёшгача истиқомат қилганман. Кейин кескин ўзгариш рўй берди. Қолаверса, “Реал”да мен билан Зидан, Роналдо, Фигу, Рауль, Роберто Карлос, Касильяс каби футболчилар ўйнаган.

- Сизни Мадридда қандай қабул қилишган?

- Одамлар яхши муносабатда бўлган. Худди бутун дунё оилам билан Мадридда яшашимдан хурсанддек туюларди. Жуда қулай бўлган. Шаҳар жуда романтик, мукаммал маданият ва анъаналарга бой. Жамоа либосини кийишдан ҳайратга тушганман. Клуб билан Ла Лига ва Испания Суперкубогида зафар қучганман.

- Бундай жамоа билан икки соврин ютишни кўпчилик муваффақиятсизлик деб баҳолайди.

- Бундай деб ҳисобламаганман. Бу фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган. Биздан кўп нарса кутишган, аммо биз Роналдиньо, Месси, Это`о, Хави, Пуйоль, Иньеста порлаган “Барселона” билан рақобатлашганмиз. Яна мен келгунимга қадар “Реал” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди. “Галактикос”га келсак, биз футбол ўйнаб, ишимиз билан шуғулланардик. Ном эса кўпроқ матбуот меҳнати маҳсули.

- Ўзингизни Зидан каби мураббий ўрнида тасаввур эта оласизми?

- Йўқ, чунки машқ қилдириш учун яратилмаганман. Зидан эса шундай эди. У жуда яхши дўст ҳамдир. У футболга боғланган инсон. Зизу мен билан бирга ўйнаганлар орасида энг яхшиси. Унинг мураббийликни бошлагани табиий ҳол. Унга қийин, чунки “Реал” охирги йиллардаги энг кучли рақибга қарши туриши керак.

- Мураббий собиқ футболчи бўлиши керак деб ҳисоблайсизми?

- Шубҳасиз. Айниқса, Зидан каби ҳамма нарсани ютган, бир неча марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлган ва катта тажрибага эга бўлса.

- Реал”да охирги йилларда ҳамма нарса хотиржам бўлмади. Мураббийлар ўзгарди, Рауль ва Касильяс кетди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- “Реал”га барқарорлик ва тартиб зарур. Барқарорлик муваффақиятга олиб борадиган йўл. Ҳаётнинг барча йўли ва бизнесда ҳам шундай.

- Сабр “Реал” ишқибозлари орасида энг қадрли бўлмаган нарса. Президентни ҳам шундай деса бўлади.

- Флорентино Перес – клуб ҳақида жуда қайғурадиган инсон. У жамоада Роналду, Бэйл ва жаҳоннинг бошқа энг яхши футболчилари ўйнашини хоҳлайди. Перес бу ўйинчиларни сотиб олмаганда уни ҳамма танқид қилаётган бўларди.

- Роналду кучлими ёки Месси?

- Бундай гаплар мантиқдан йироқда. Улар давримизнинг етук футболчилари, худди Зидан ўз вақтида бўлгандек. Биз биргаликда Месси ва Роналду даврини эслаб юрамиз. Ҳеч кимга юқори савияда бунчалик кўп ушланиб қолиш насиб этмаган. Улар энг яхши бўлиш учун ҳамиша жиддий тер тўкишади.

- Мода оламида биринчи футболчи бўлдингиз. Бу кийиниш хонасидаги муносабатга таъсир кўрсатганми?

- Албатта, улар шаҳар бўйлаб суратим туширилган рекламани кўриб, ҳайратланишганди. Ҳар қандай ҳолатда бу жуда ажойиб бўлган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика