Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  38 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз" News

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Деррик Перейра иштирок этди.

"Бугунги ўйинда бизга тажриба етишмади. Бундан ташқари об-ҳавога кўникиш ҳам қийин бўлди. Шу сабабли ҳам натижа шундай бўлди. Мағлубиятга сабаблардан яна бири сифатида Тошкентга жуда ҳам кеч етиб келганимизни айтган бўлардим".

"Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчиманки, мендан олдинги мураббий бир ой олдин истеъфога чиққан. Шу боис 1 ойдан буён ушбу жамоада ишлаяпман. Бундан ташқари футболчилар ўз клубларида ўйнашгани учун тайёргарлик учун фақат бир ой вақтимиз бўлди холос".

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганишга келадиган бўлсак уларнинг олдинги ўйинларини томоша қилдик. Масалан, Япония билан баҳсни кўрдик. Улар техник ва тактик жиҳатдан жуда ҳам кучлилигини билардик. Шунга тайёрланиб келгандик".

"Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Кейинги ўйинда Тожикистонга қарши энг кучли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва балки гуруҳдан ҳам чиқармиз", - дейди Деррик Перейра.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика