Latest news

16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  0 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  2 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  16 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  18 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  29 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  14 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади" News

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг йўқлиги бугунги ўйинда МЮнинг фойдасига хизмат қилишини айтди.

Манкунианликлар сардори дисквалификация сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

"Унинг дисквалификацияси ўйинга режа тузишда мураббийга енгиллик яратади. Бруну - ажойиб футболчи, бироқ "Энфилд"да таркиб тузаётганда тен Хаг уни кенгроқ йўналишда ишлатиши керак бўларди.

Усиз "Юнайтед" зич ҳимоя туза олади, 3 нафар ярим ҳимоячи Софьян Амрабат, Кобби Майну ва Скотт Мактоминей билан у икки қаватли ҳимоя ҳосил қила олади ва Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо ҳамда Антонини тезкор қарши ҳужумда ишлатади.

Агарда Бруну марказдаги бирор позицияни эгаллаганида ҳужумлар унчалик тез бўлмасди. Мактоминей эса олдинга ҳаракатлана олади  ва Расмус Хейлундга ёрдам бериши мумкин.

Агарда тен Хагнинг ўрнида бўлганимда Рэшфордни асосий таркибда сардорлик боғичи билан майдонга туширардим. Балки бу гапларим айрим мухлисларга ёқмаслиги мумкин, ушбу мавсумда жамоанинг энг ёмон ҳолатига келиб қолишига мураббий айбдор бўлса-да, у қўл остида энг яхши ҳолатдаги футболчиларни тушириши керак.

Антони ва Гарначони асосий таркибда алмаштирмасдан ўйнатавериш ҳам яхши эмас. Гарначо мавсумни яхши ўтказмоқда, бироқ сўнгги вақтларда унинг ҳаракатларини олдиндан ўқий олишмоқда. Балки ҳамма ишни ўнг қанотга ташлаб, Рэшфордни чапда яширин қурол сифатида ишлатиш керакдир", - деб ёзади "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика