Latest news

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  32 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

Денис Коростиченко: "Зомин" учрашувга яхши тайёргарлик кўргани сезилди" News

Денис Коростиченко: "Зомин" учрашувга яхши тайёргарлик кўргани сезилди"

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Зомин" (2:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Юқори даражадаги баҳс бўлди. "Зомин" учрашувга яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятларни йўққа чиқардик. Ўйин сўнгида гол ўтказиб, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

- "Локомотив" футболчилари диққат-эътиборни йўқотиб қўйишдими?

- Ҳа, балки диққат-эътиборни йўқотишди, балки рақибни менсишмади. Лекин биз "Зомин"ни батафсил ўрганиб чиқиб, йигитлар билан мулоқот қилиб, яхши тайёргарлик олиб боргандик. Бироқ ўйинда голга олиб келувчи хатоларга йўл қўйдик. Ҳаммасини кейинроқ кўриб чиқамиз.

- "Зомин"нинг биринчи голини урган Дониёр Усмонов йил бошида "Локомотив" йиғинида қатнашганди, сиз уни таркибга жалб этмагандингиз. Голдан сўнг ўша қарорингиздан афсусландингизми?

-  Йўқ, афсусланмадим. Дониёр Усмонов йиғинимизда қатнашганди, аммо ҳужумчи бизга тўғри келмаганди. Бугун гол урди, ёрқин ўйин кўрсатди. Табриклайман ва кейинги баҳсларида омад тилайман.

- Жамоа ўтган йилга қараганда чиройли ўйин кўрсатмоқда. Аммо кўп вазиятлар кўкка совуриляпти. Ёзги трансфер ойнасида таркибга кучли ҳужумчи таклиф қилишни ўйлаяпсизми?

-  Янада қизиқарли ўйин кўрсатиш ниятидамиз. Олдин ҳам айтганимдек, таркибга яхш ҳужумчи қўшиб олишни истагандик, бироқ муносибини топа олмадик. Биз ёш ҳужумчилар билан тўп тепяпмиз, уларга имконият тақдим этяпмиз. Улар таржриба тўплаб, кучайиб боришади деган умиддаман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика