Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Денис Коростиченко: "Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда" News

Денис Коростиченко: "Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, жамоамиз футболчилари, раҳбарият ва мухлисларни ғалаба билан муборакбод этаман. Қўлга киритилган 3 очкони клубимиз мухлисларига бағишлаймиз. "Нефтчи" жуда кучли жамоа эканлигини эътироф этишимиз лозим. Омад бизга клуб боқди. Рақиб талайгина имкониятларга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Жиддий кураш олиб бордик ва ғалаба қозондик.

- "Локомотив" 2 ўйиндан буён гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонмоқда. Бу жамоани чемпионликка олиб боришга қадар руҳлантира оладими?

- Саволингиз учун раҳмат. Биз максимал даражада натижа кўрсатиб, юқори ўринлардан бирида бўлишни хоҳлаймиз. Чемпионатда кучли клублар кўп. Ушбу мавсумда нисбатан ёш таркибга эгамиз. Ҳимоя чизиғимизда ҳам туб бурилишлар кузатилди. Охирги 2 ўйинда гол ўтказмаганимиз одамни қувонтирмоқда. Умид қиламанки, буни чемпионат охиригача сақлаб қола оламиз. Қанча кам гол ўтказсак, шунча юқори ўринда бўлишимизни яхши тушунамиз. Мақсадимиз – имкон қадар юқори ўринни эгаллаш.

- "Локомотив" 3 та меҳмон ўйинда ютқазганди, бугун ғалаба қозонди. Футболчиларни руҳан яхши тайёрлаганмидингиз?

- Биз олдимизга уй ўйинларида очко йўқотмаслик вазифасини қўйганмиз. Бунга астойдил ҳаракат қиламиз. Меҳмонда эса албатта, ҳар қандай жамоага оғир бўлади. Бугун "Нефтчи" Фарғонада ўйнамаётгани ҳам уларга таъсир кўрсатгандир. Буни йигитларимизга тушунтириб, ғалабага эришиш учун яхши имконият борлигини уқтиргандик.

- Ғуломҳайдар Ғуломовга эътироз билдирдингиз. У яхши ўйнаётган эди-ку...

- У жароҳат орттириб олганди. Секин-аста тикланиб бормоқда. "Динамо" билан баҳсни ўтказиб юборганди. Ўтган ўйинда озгина вақт ажратдик. 

Бугун Махарадзе дисквалификация туфайли майдонга туша олмади, шу боис Ғуломов майдонга туширилди. Бироқ жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмагани учун уни тўлиқ ўйната олмадик.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика