Latest news

19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  11 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   3 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  20 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  6 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  4 15:22Ўзбекистон "Mirabror Usmanov Cup-2024"да Тожикистонни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:56Беллингемнинг "Ливерпул"даги дўсти кейинги йил "Реал"га ўтади  6 14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни юқори ўринларга кўтариш учун бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан" News

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни юқори ўринларга кўтариш учун бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан"

2021 йилнинг 15 декабрь куни Денис Коростиченко "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланди.

Ёш мураббий клуб матбуот хизматига берган интервьюсида янги мавсумга ҳозирлик қандай кетаётгани, бош мураббий бўлганидан кейинги ҳиссиётлар, қайси мураббийлар ишини кузатиши, жамоанинг бугунги таркиби ҳамда бу йилги мақсадлар ҳақида гапириб берди. 

 - Денис Владимирович, Суперлига бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Мавсумга тайёргарлик белгиланган режа бўйича кетяпти. Биз тайёргарликни бир нечта қисмга бўлиб чиққанмиз. Февралда ҳам икки босқич бўйича ҳозирлик кўрамиз. Ҳозирча ҳаммаси режага кўра кетяпти. 

- "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланганингиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Яъни сиз ёш мураббийсиз. Ўзингиз бунга қандай муносабатда бўлдингиз? 

- Балки бу ким учундир ғалати янгилик бўлиши мумкин, лекин мен учун эмас. Чунки менга қадар ҳам ўзбек футболида ёш мураббийлар ишлаган. Масалан, Бобур Зуҳриддинов ("Обод") билан Ислом Исмоиловни ("Турон") олайлик. Буни футболдаги ҳолатлардан бири деб ҳисоблайман ва кўп аҳамият бераётганим йўқ. Асосий эътиборим жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлигига қаратилган.

- Сиз португалиялик мутахассис Микаэль Секейра ўрнига "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинландингиз ва ўтган йил чемпионатнинг охирги турида, яъни биринчи ўйинингизда "Насаф" мағлуб этилди. 

- Ўшанда тайёргарлик учун олдимизда кўп вақт қолмаганди. Оилавий шароит туфайли Секейра клубни тарк этишга мажбур бўлди, шунда Андрей Геннадьевич Микляев иккаламиз жамоани "Насаф" билан ўйинга тайёрладик. Бизда фақат икки кун бор бўлиб, ниманидир ўзгартиришга вақт йўқ эди. Биринчи навбатда тактик схемани ўзгартирдик: 4-3-3 бўйича "Насаф"га қарши баҳс олиб бордик. Менимча, бу тактика "Насаф" учун кутилмаган ҳол бўлди. Бундан ташқари, "Насаф" бизга қарши баҳсдан олдин АГМК билан Кубок ярим финалида майдонга тушгани ва ўйин 120 дақиқа давом этганини ҳам унутмаслик лозим. Уларда йўқотиш ва чарқоқ аломатлари бор эди, бу ҳам бизга қўл келди.

- Ўшандаёқ "Локомотив" бош мураббийи бўлишингизни билганмидингиз? 

- Йўқ. Мен жамоани "Насаф" билан ўйинда бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида бошқардим. Фақат орадан вақт ўтиб, клуб раҳбарияти бош мураббий деб эълон қилди. Билишимча, бош мураббийликка бир нечта номзодлар бор эди, лекин раҳбарият мени маъқул кўрган экан бундан жуда хурсандман. "Локомотив"ни юқори ўринларга кўтариш учун бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан.

- Клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ўз интервьюсида "Биздан ҳам Нагельсман чиқишини хоҳлаймиз" дея айтиб ўтди. Бу борада нима дея оласиз? 

- Раҳбариятнинг мен ҳақимда айтган ҳар бир гапини ҳурмат қиламан. Тўғри, ҳали ёшман, бироқ бир неча йилдан бери европалик мураббийлар иш услубини кузатиб келаман. Масалан, Юлиан Нагельсман, Юрген Клопп, Пеп Гвардиола, Ханс-Дитер Флик ва бошқалар. Флик "Бавария" ва Германия терма жамоасида катта ишларни амалга оширди. Томас Тухель "Челси"да яхши ишлаяпти, унга ҳам ҳавас қиламан. Умуман олганда кўп мураббийларнинг иш услубини ўрганишга ҳаракат қиляпман. Агар уларнинг иши билан яқиндан танишиш имкони бўлганида, бу жуда бошқача бўларди.

- Маҳаллий мураббийлардан кимларнинг ишини кузатиш сизга маъқул келади? 

- Ҳар бир мураббийнинг футболга нисбатан ўз қараши бор. Мен Тимур Кападзенинг иш услубини мунтазам кузатиб бораман. Шунингдек, Рўзиқул Бердиевдан ҳам кўп нарса ўрганса арзийди. 

- Кўп жойларда ёш мутахассисларга ишонч билдириш бошланди: Нагельсман, Тедеско, Гаттузо, Садриддин Абдуллаев... Бу сизга ёрдам берадими? 

- Албатта, ёрдам беради. Шуни айтишим мумкин, ҳар бир мураббийнинг ўз вақти келади. Ёш мураббийлар чиқиши керакми, вақт-соати етганда албатта чиқади. Ўйлайманмки, Ўзбекистонда ҳам ёш мутахассислар йилдан йилга кўпайиб боради. Футболда кўп нарса барибир натижага боғлиқ. Ижобий натижалардан кейин раҳбариятнинг ҳам ишончи ортиб боради.

- "Локомотив" мураббийлар штаби ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. 

- Бизда жуда яхши мураббийлар штаби йиғилди. Андрей Микляев - катта тажрибага эга мутахассис. Жамшид Саидов ҳам ёш бўлишига қарамай, тажрибали мураббий ҳисобланади. Ўз вақтида "Машъал", "Андижон", "Бухоро" клубларида ишлаган. Яқинда Акмал Шораҳмедов сафимизга қўшилди. У жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаяпти ва ишонаманки, вақти келиб Ўзбекистондаги энг кучли мураббийлардан бири бўлади. Дарвозабонларни эса яна бир тажрибали мутахассис Алишер Аҳмедов шуғуллантиряпти. Алишер ака ҳам ўз ишини жуда яхши билади. Мураббийлар штабимизда тажриба ва ёшлик уйғунлашган деса бўлади.

- Айтганча, Садриддин Абдуллаев футболчилик фаолиятини якунлаб, "Локомотив" U-18 бош мураббийи бўлди. Унга нима маслаҳат берасиз? 

- Аввало шуни айтишим керак, Садриддин Абдуллаев жуда меҳнаткаш ва ҳар доим ўзини кўрсатишни хоҳлайди. У доим ғалабага интилади. Биз тез-тез гаплашиб турибмиз. Ўйлайманки, Садриддинда кучли мураббий бўлиб етишиш учун барча хусусият мавжуд. Мен унга нимани маслаҳат беришим мумкин? Аввало янги соҳада омад ва сабр тилайман. Чунки футболда омад ва сабрсиз нимагадир эришиш қийин.

- 2022 йилда жамоа олдига қўйиладиган вазифалар ҳақида гапириб берсангиз?

- "Локомотив" ҳар доим ўз олдига юксак мақсадлар қўяди. Таркибимизни ёшартираётган бўлсак-да, келажакка умид билан қараяпмиз. Ҳозир ҳам кучли таркибга эгамиз. Сафимизда тажрибали футболчилар бор ва улар ўз тажрибаси билан ёшларга ёрдам беряпти. Ўринбосарлардан бир нечта футболчини асосий жамоага таклиф этдик. Уларнинг ишга бўлган муносабати менга маъқул келяпти.

- Агар ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳужумкор ўйинни ҳимоявий услубга ўзгартиришга тўғри келса, қандай йўл тутасиз?

- Катта футболда гап кўпинча натижа ҳақида боради. Футбол ўйнашдан мақсад ҳам ғалаба қозониш. Ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимоявий футболни танлаш - мен бунда ёмон нарсани кўрмаяпман. Чунки ҳар бир мураббий учун ғалаба бу - 3 очко дегани. Мухлислар ҳам ютуқли ўйинларни хоҳлайди. Аммо бу биз ҳужумкор ўйин кўрсатмаймиз дегани эмас. Негаки ҳужумкор ўйин бўлмаса, гол бўлмайди, гол бўлмаса, ғалаба бўлмайди. 

- Суҳбатимиз охирида мухлисларга қандай тилакларингиз бор? 

- Аввало барчага соғлик тилайман. Ўйинларимизга кўпроқ мухлислар келишини ва жамоамиз намойиш этадиган футболдан завқ олишларини хоҳлайман. Ўз навбатида биз ҳам "Локомотив" чиройли ўйин кўрсатиши ва ишқибозларни хурсанд этиши учун бор кучни ишга соламиз. 

 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика