Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Дебют ўйинида қаҳрамонга айланган Алишер News

Дебют ўйинида қаҳрамонга айланган Алишер

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 2-раунди 1-тур доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувида ҳал қилувчи голни урган Алишер Жалилов ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

Шу куни Тожикистон терма жамоаси таркибида ўзининг илк учрашувини ўтказган ва унда қаҳрамонга айланган Алишер Жалилов матбуот анжуманида қатнашди ва ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

Алишер Жалилов: - Ҳар бир болакай бир кун келиб миллий жамоа сафида ўйнашни орзу қилади. Бугун менинг орзуйим амалга ошди. Мен Тожикистон фарзанди ва шу жамоа либосини кийганимдан фахрланаман. Биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжон сезилди. Биз йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Яратилган кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳали ишлашда давом этамиз. Чунки ҳар доим ривожланиш ва ўсиш керак. 

Мен ҳеч қанақасига ҳам ўйин қаҳрамони бўлганим йўқ. Майдонда бир ўзим эмас, балки бутун жамоа ўйнади. Улар менга гол уришда жуда катта ёрдам беришди. Мухлислар манзили томон эса фақат илиқ сўзларни айтишим мумкин. Уларга катта раҳмат! Биз уларсиз ҳеч қандай натижага эриша олмаймиз. 

Дебют ўйинни ўтказиш бир бахт. Дебютда гол уриш эса... Яхшиси буни шарҳсиз қолдирганим маъқул. Қандай хурсанд бўлганим ва голни қай тариқа нишонлаганимнинг ўзиёқ кўп нарсани айтиб турибди. Мен урган голимни "Истиқлол" клубим президентига бағишлайман. Чунки ўйиндан олдин дебют баҳсида гол уришга ваъда бергандим.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика