Latest news

14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  1 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1

"Дайди ўғил"ларнинг сериали News

"Дайди ўғил"ларнинг сериали

"А"дан "B" жамоага, "B"дан яна "A" клубига қайтган футболчилар ушбу ёзги трансфер ойнасида анча кўп қайд этилди.


Трансфер бозорини ларзага солган харид Манчестер шаҳридаги "Юнайтед" клубига тегишли бўлди.


"Манчестер Юнайтед" клуби академиясида таҳсил олган истеъдод соҳиби Поль Погба 2012 йили арзимаган чақа эвазига "Ювентус"га йўл олганди.
Орадан 4 йил ўтиб "Манчестер Юнайтед" клуби Погбани қўйиб юбориб қанчалик катта қилганини тушуниб етди ва туринликларга 110 миллион евро тўлаш эвазигагина дайди ўғилни ортга қайтарди. Ушбу трансфер амалга ошишини "Манчестер Юнайтед" жамоаси бошқарувига келган Жозе Моуринью истади ва клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг талабини бажарди.
Ушбу "дайди ўғил" "Юнайтед"га анча қимматга тушганини эслатиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Поль Погбани "уй"га қайтиши футбол тарихидаги энг қиммат трасферга сабабчи бўлди.

Арзимаган чакана пул эвазига келган Поль Погбадан "Ювентус" клуби анчагина фойда қилишга улгурди. "Ювентус" Погбанинг хизматлари эвазига бир неча маротаба Италия чемпионлиги ва кубоги соҳибларига айланди ва камига якунда 110 миллион еврони қуртдай санаб олди.


Яна бир "дайди ўғил"га айланган футболчининг янги чўққига чиқиш палласи айнан "Ювентус"да содир бўлди.

Мадриднинг "Реал" клуби тарбиянувчиси Альваро Мората 2014 йили 20 миллион евро эвазига "Ювентус" сафига ўтади. Мората "Ювентус"даги илк мавсумидаёқ ёрқин ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонади ва туринликларнинг ЕЧЛдаги муваффақиятли юришида катта хизмат қилади. Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган "Ювентус" ярим финалда "Реал"ни доғда қолдиради. Ўшанда "Реал"ни айнан Мората ўз голлари билан ярим финалда қолдириб кетади.
Ўтган мавсумда ҳам Мората "Ювентус" сафида самарадор ўйнайди ва унинг голлари "бьянконерилар"га жуда қўл келади. "Ювентус" Моратанинг хизматлари эвазига Италия Кубоги ва навбтадаги скудеттони қўлга киритади.

Аммо "Реал" Моратани "Ювентус"га сотаётган 3 йил ичида қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини шартномада алоҳида қайд этади ва якунда айнан шу банд туфайли мадридликлар "дайди ўғли"ни 30 миллион евро, яъни 10 миллион зарар эвазига яна ўзларига қайтариб олишади.


Дортмунднинг "Боруссия" клуби учун ушбу трансфер ойнаси ҳам муваффақиятли, ҳам бироз оғриқли ўтди.
Дортмунднинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилиб келган Матс Хуммельс ушбу ёзда ўзи таҳсил олган клуб "Бавария"га қайтди. Аксинча "Боруссия"да порлаган ва ушбу жамоадан чиққан истеъдодли футболчи Марио Гётце эса Мюнхендан ўз уйига, яъни Дортмундга қайтди. Ушбу жамоалар ўз тарбияланувчиларини ўзига хос "рокировка" қилишди, десак ҳам муболаға бўлмайди. "Дайди ўғил"ларнинг бири "Боруссия Д"га, иккинчиси эса "Бавария"даги уйидан қўним топди.


Ёзги қайноқ трансферларнинг яна бир кутилмагани Давид Луиснинг "Челси"га қайтгани бўлди.
Жозе Моуринью туфайли 2014 йили "Челси"дан кетишга мажбур бўлган Луисни жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Контени қайтаришга қарор қилди."Челси"нинг бразилиялик "дайди ўғли" энди охирги икки мавсумдан буён ҳимоядаги юзага келаётган камчиликларни ёпиши керак бўлади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика