Latest news

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  155 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  134 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Даврон Турсунов: “Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди” News

Даврон Турсунов: “Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди”

"Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Турсунов микст зонада ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи ўйин бўлгани учун озгина ҳаяжон етишмади. Иккинчи бўлимда эса ҳаммаси изига тушди. Кўрдингиз бир нечта вазиятларга эга бўлдик. Агарда улардан аниқ фойдалана олганимизда сафардан бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.  

- Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, биринчиси стандарт вазиятдан бўлди ва шунда қанот ҳаками байроқчасини кўтарди. Ўша вазиятда биз чалғиб қолдик ва вазиятда тўхтаб қолдик.

- Ўйинга бўлган тайёргарлик юқори даражада эди. Максимум дуранг билан қайтиб кетишни ўйлагандик. Мураббийлар ўйиндан олдин майдонга чиқиб, ишқибозларни қувонтириш учун астойдил харакат қилишимиз кераклигини уқтирганди. Буни таркибдаги йигитлар ҳам яхши тушуниб турганди.

- Андижондан келиб бизни бутун ўйин давомида тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимиздан узур сўраймиз. Уларга миннатдорчилик билдираман.

- Энди кейинги учрашувни яна бир етакчи клублардан бири бўлган “Локомотив”га қарши ўтказамиз. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт деб ўйлайман. Асосий эътиборимизни бўлажак баҳсга қаратамиз – дейди Даврон Турсунов.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика