Latest news

16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  5 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  15 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15

Даврон Маматов: «Цементчи» элитада йўқолиб қолмайди» News

Даврон Маматов: «Цементчи» элитада йўқолиб қолмайди»

Тез орада олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлайдилар.

Муддатидан аввал олий лига йўлланмасини қўлга киритган «Цементчи» биринчилар қатори Суперлига номи остида ўтказиладиган янги чемпионатга тайёргарлик ишларини бошлади.

Абдумалик Ҳакимов шогирдлари якунланган мавсум 85 очко билан кичик олтин медалга эга чиқиб, элитага йўл олишганини айтиш ўринли. Биз «Цементчи» сардори Даврон Маматовдан айнан мавсум тадориги юзасидан интервью олдик.

- Даврон, жамоанинг кучлилар қаторида ўйнашига жиддий эътибор қаратиляптими? Қандай ўзгаришлар бор?

- Жиддий ёндашилиши аниқ, ҳар ҳолда, олий лига бошқа мусобақа.

- Хўш, сизнингча, «Цементчи» Суперлига босимига тайёрми?

- Ўйлайманки, ҳа. Муҳими, ўз меҳнатимиз эвазига кучлилар сафига қўшилдик. Энди келаси йили шунчаки, бир мавсум ўйнаш учун чиқмаганимизни исботлашимиз керак. Менимча, «Цементчи» олий лигада йўқолиб қолмайди. Жамоада ўз ўрнини топиш учун салоҳият ва имконият етарли.

- Лекин биринчи ва олий лига ўртасида катта тафовут бор ва сизларга осон бўлмаслиги тайин. Буни ҳис қиляпсизларми?

- Фикрингизга 100 фоиз қўшиламан. Асосийси, жамоамизда кўзлари ёниб турадиган иқтидорли йигитлар кўп. Қолаверса, бош мураббийимиз Абдумалик Ҳакимов ҳали таркибни элитада ўйнаш тажрибасига эга футболчилар билан тўлдирса керак.

- Келаси йили Суперлигада 12та жамоа иштирок этади. Бу нисбатан кучсизроқ  жамоаларга қўшимча қийинчиликларни юзага келтириши хусусидаги фикрларга қўшиласизми?

- Нима бўлишидан қатъий назар, иштирокчилар шунга яраша тайёргарлик кўришади. Таркиб ҳам мос равишда кучайтирилади. Асосийси, ўткинчи ўйинлар кузатилмайди.

Демак, ҳар бир жамоа имкон қадар юқорига интилади. Ўйлайманки, жамоамиз мутасаддилари шунга мувофиқ, шароитлар яратиб беришади, таркиб элита талабига мослаштирилади. 

- Умуман, 12та жамоали турнирга муносабатингиз қандай?

- Шахсан менга қолса, 16та жамоа ўйнагани яхши эди. Фақат клублар олдига қўйиладиган талабларни кучайтиришса бўларди.

- Масалан, қандай талабларни?

- ПФЛ жамоалар сонини қисқартириш эвазига футбол сифатини оширишни кўзламоқда. Аммо 16та иштирокчи билан ҳам бу мақсадга эришиш мумкин эди, яъни талабларни кескинлаштириш йўли орқали.

- Клуб билан шартномангиз муддатини узайтирдингизми?

- Бу иш яқин кунларда амалга ошади. Ҳар ҳолда, элитада ҳам «Цементчи»га ёрдам бермоқчиман.

- Мавсум якунлари ҳақида қандай фикрдасиз? Биринчи лигада кураш кузатилдими?

- 3-4та жамоанинг олий лига йўлланмасига даъво қилгани кўп нарсадан далолат. «Андижон», «Истиқлол», «Сурхон», «NBU-Осиё» клублари бу борада жиддий рақобатни юзага келтирди. Шунингдек, деярли барча рақиблар бизга қарши ўйинларга алоҳида ёндашишди. 

- «Цементчи» таркибида олий лигада суяги қотган футболчилар деярли йўқ. Хўш, жамоа ниманинг ҳисобига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди?

- Аҳиллик эвазига. Футболчилар ишга сидқидилдан ёндашишди, мураббийлар кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришди. Энг муҳими, аъло даражадаги ички муҳит шакллантирилди. Ишонинг, йигитларимиз олий лига футболчиларидан асло қолишмайдилар.

- Бош мураббий Абдумалик Ҳакимовга қандай таъриф берасиз - у қаттиққўлми ёки кўнгли юмшоқ?

- Ўйин ва машғулотлар чоғида қаттиққўл. Майдондан ташқарида эса ҳазиллашишни хуш кўради.

- Энди ўз ҳақингизда маълумот берсангиз. Қайси футбол мактабида таҳсил олгансиз, «Цементчи» сафида қандай пайдо бўлдинсиз?

- «Пахтакор» мактаби тарбияланувчисиман. Биринчи мураббийим - Ленур Еремеев. «Пахтакор»да Дилшод Нуралиев ва Роберт Гай қўл остида ҳам шуғуланганман.

Улардан бир умр миннатдорман. Кейинчалик «Бунёдкор» ўринбосарлар жамоасида ўйнадим, «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилдим. 2015 йилнинг иккинчи ярмида «Цементчи» сафига қўшилдим. 

- Қизиқ, «Пахтакор»га қайтиш ниятингиз борми?

- Албатта. Клубдан кетаётганимда, вақти келиб, қайтишни дилимга тугиб қўйганман. Насиб қилса, бу жамоада ҳали ўйнайман. Ҳозирча келаси мавсум «Пахтакор»га қарши кечадиган ўйинни сабрсизлик билан кутяпман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика