Latest news

17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  7 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3

Даврон Файзиев: "Таслим бўлиш йўқ. “Динамо” номи ва Самарқанд шаъни учун курашамиз" News

Даврон Файзиев: "Таслим бўлиш йўқ. “Динамо” номи ва Самарқанд шаъни учун курашамиз"

"Динамо" – "Металлург" (2:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ғалаба қозонган бўлсак-да, ҳеч бир мураббий ўйинимиздан қониқдим деёлмайди. Аммо бугунги баҳсда “Динамо” ғалабага кўпроқ ҳақли эди. Ўйин жанговар ва томошабоп ўтди. “Металлург”ни яхши ўрганган эдик, тажрибали ижрочиларга эга, таркиб борасида анча номдор футболчилари бор. Учта тур ўтди, ўйлайманки биз тайёргарлик бобида тўғри йўлдан кетаяпмиз. Ҳали чемпионат узоқ давом этади, битта ғалаба билан бўшашликка ҳаққимиз йўқ. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

- Жамоа сардори Акмал Холмурдов жароҳати сабаб алмаштирилди. Унинг ҳолати, жароҳати қай даражада?


- Ўйинда яккакурашлар кўп бўлгани учун футболчилар жароҳат орттиришди. Кўрдингиз, худди шундай вазиятда Ихтиёр Тошпўлатов ҳам жароҳатланганди, аммо ўйинни давом эттира олишини айтди. Акмал Холмуродов жароҳати эса унга ўйинни давом эттиришга тўсқинлик қилди, шу боис жамоа фойдаси учун захирага олинишини сўради. Бу мажбурий ўзгариш эди. Сардоримизнинг жароҳати қай даража эканлиги шифокорларнинг ташхисидан сўнг эртага маълум бўлади.

- Кейинги турда “Динамо” яна ўз уйида собиқ жамоангиз “Сўғдиёна”га қарши тўп суради...


- Чинданам олдинда оғир ўйинлар кутиб турибди. “Динамо” ва “Сўғдиёна” ўйинини кичик дерби деса ҳам бўлади. Биз бугунги ўйинни тезроқ унутиб, “Сўғдиёна”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.



- “Динамо” ҳужумларни якунлашда самарали ўйнай олмаяпти. Яъни ижрочилар кўринмаётгандек. Бу борада кейинги ўйинларда ўзгариш қила оласизми?


- Бу борада ҳар бир машғулотда алоҳида ишлаяпмиз. Ҳозир қўл остимда битта оилага айланган жамоа бор. “Динамо” фақатгина бутун жамоанинг қора меҳнати эвазига ғалаба қозона олди ва олади. Айтмоқчиманки, масалан “Динамо”да “Металлург” жамоаси сафидагидек бир ўзи ўйинни ҳал қила оладиган алоҳида ижрочилар йўқ. Мисол учун мен ҳам “Динамо”да оддий вазиятлардан ҳам ўйин тақдирини ҳал қила оладиган Сервер Жепаров сингари номдор футболчилар бўлишини истайман. “Динамо”да шижоат, тезлик ва иштиёқ кучли, аммо қаердадир совуққонлик ва тажриба етишмаяпти. Ўшанда ҳам айтгандим, биз янги мавсум учун Про-Лигага тайёргарлик кўргандик, 10 кун ичида эса Суперлига мослашимиз керак эди, бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунга қарамай, олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман “Динамо” ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача кураш олиб боради. Таслим бўлиш йўқ. “Динамо” номи ва Самарқанд шаъни учун курашамиз. Таркибда ҳеч бир футболчимнинг номи эмас, жамоанинг шаъни ҳар нарсадан устун туради.

- Бугунги ғалаба голи муаллифи Миркомил Локаев ўтган мавсум Отабек Нарзуллаев келгач, захирада қолганди. Ўйинда тушганда ҳам унга кўп кўрсатма берардингиз. Бугунги голи бу мавсум яна асосий таркибга кирган Локаевга ўзига бўлган ишончни орттириш мумкинми?

- Менда шундай характер бор, агар футболчи менга керак бўлса, хато қилганида бақираман, тушунтираман. Миркомилнинг келажаги бор. Локаевда шижоат бор, аммо қанот ҳимоячиси учун якуний пасни етказиб бериш, муҳим паллада якуний зарбани бера олишда хатоси кўп. Миркомил мана шу борада кўпроқ ишласа янада ўсади. Нарзуллаевнинг устунлиги эса тажрибаси бор, бошлаган ҳужумини охиригача етказа олади. Миркомил эса катта ҳажмдаги ишни қилиб, охирги зарбани маромига етказишда камчиликка йўл қўяди. Бугун ҳам гол уришидан аввал қанотдан Сафаров етказган тўпни голга айлантириш керак эди, аммо совуққонлик етишмади. Ўйлайманки, Локаев ўсишда давом этади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика