Latest news

08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  3 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  3 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  9 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  87 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   29

Даврон Файзиев: "Менимча "Қизилқум" бизни ўйиндан олдин "ютиб қўйганди" News

Даврон Файзиев: "Менимча "Қизилқум" бизни ўйиндан олдин "ютиб қўйганди"

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Чунки иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Бугун "Қизилқум"ни ҳурмат қилган ҳолда айтишим керак, менимча ўйиндан олдин жамоа футболчилари ғалабага ишониб қолгандек таассурот уйғотди. Балки мен хато ўйлагандирман. Улар ўтган турда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди. Мен шогирдларимга ҳеч нимадан қўрқмай ўйнашни айтгандим.

Сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" ғалаба қозониб кетиши ҳам мумкин эди. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳам таъкидлаш лозим. Учрашув превьюсини ўқиганимда "Сўғдиёна" анчадан буён "Қизилқум" майдонидан очко ололмаётганини кўрдим. Бу анъанага барҳам бердик.

Бу йилги чемпионатимизда кучсиз жамоани кўрмаяпман. Катта сенсациялар кўп бўлмоқда", - дейди Файзиев.

"Қизилқум" матбуот хизмати
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика